Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 205 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: ФАРҒОНА ШАҲРИ КЎЧАЛАРИ ОБОД БЎЛИШИ ШАРТ

×

 2021-03-22 21:30:34    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳри секторлари раҳбарлари билан биргаликда шаҳардаги Соҳибқирон Темур МФЙ ҳудудида бўлиб, маҳалла инфратузилмаси ҳамда ободонлаштириш ишларининг бориши билан танишди. 

Маҳалладаги болалар майдончасини замонавий кўринишга келтириш, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган вилоят ҳокими, шаҳар секторлари раҳбарларига ва МФЙ раисига кўп қаватли уйлар атрофидаги бўш турган жойларга турли хил сабзавотлар экилишини ташкиллаш, йўл ёқаларига эса манзарали дарахт кўчатлари ва гулларни ўтқазиш бўйича кўрсатмалар берди. 

Кейинги манзил Фарғона давлат университети ёнидаги Мураббийлар кўчаси бўлди. Бу ерда вилоят ҳокими шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбарига пиёда йўлакларини таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини кучайтириш, йўл ёқасидаги дарахтларни кўпайтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берди. 

-Ҳар бир сектор раҳбари ҳар куни ўз ҳудудидаги маҳаллаларга кириши, кўчаларда пиёда юриши керак. Ўрганиши, олиб борилаётган ишларни назорат қилиши зарур. Фарғона шаҳри кўчалари обод бўлиши шарт. Зотан, ободлик бор жойда қут-барака бўлади, - деди Хайрулло Бозоров.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube