Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА 2021 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ЧИГИТ ЭКИШ ИШЛАРИГА ПУХТА ҲОЗИРЛИК КЎРИЛДИ

×

 2021-03-25 10:39:37    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тошлоқ туманида чигит экиш мавсуми олдидан қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари, отрядлар бошлиқлари ҳамда фермерлар иштирокида чигит экиш ишларига тайёргарлик ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан ўтказилган кўргазмали семинарда иштирок этди. 

“Чигит экиш мавсумини ҳам уюшқоқлик билан, сифатли ўтказиш керак. Агротехник тадбирлар учун техникалар, ёқилғи ва дорилар етарли. Фақат тартиб-интизом билан ишлаш керак.”, дея қайд этган вилоят ҳокими, ҳамма соҳа қатори қишлоқ хўжалигида ҳам 2021 йил "Фарғона йили" бўлиши кераклигини таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан пахта ва ғаллага давлат буюртмасидан воз кечиб, маҳсулот ишлаб чиқаришда кластер тизимига ўтилгани натижасида маҳсулот ҳажмини кескин ошириш, юқори қўшилган қиймат ва янги иш ўринлари яратиш, энг асосийси – даромад ва манфаатдорликни кўпайтиришга эришилмоқда.

Тадбир давомида соҳада давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари аралашуви бўлмаслиги кераклиги, кластерлар ўз таркибига кирган фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб иш олиб бориши лозимлиги, ўзи фаолият юритаётган туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшиши шартлиги алоҳида таъкидланди. Кластерлар бу асосий мезонлар асосида иш ташкил қилиши, чигит экишдан пахтани парваришлаш ва ҳосилини йиғиб-териб олишгача бўлган жараёнларда ташкилий масалаларни тўлиқ назоратга олиши кераклиги қайд этилди.

Бу йил Тошлоқ туманида 10 та отряд ташкил этилган бўлиб, улар 5120 гектардан зиёд ерга чигит қадаш ишларини амалга оширадилар. 3800 тонна уруғлик захираси яратиб қўйилган. Жараёнларда иштирок этаётган ишчиларга қулай шарт-шароитлар яратилиб, улар мунтазам рағбатлантириб борилади.

Шу куни вилоят раҳбари туманда ғалла парвариши, пиллачилик тармоғини янада ривожлантириш юзасидан ҳам семинар иштирокчиларига ўз кўрсатмаларини бериб ўтди.

Якунда бир гуруҳ соҳа вакилларига мавсум олдидан совғалар топширилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube