Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИКДА УЙ ШАРОИТИДА ЕНГИЛ САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРАЁТГАН 535 ТА ОИЛА УЧУН УМУМИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА САВДО КОМПЛЕКСИ БАРПО ЭТИЛАДИ

×

 2021-03-25 19:34:48    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк туманида бўлиб, Бобошбек МФЙда барпо этиладиган енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш комплексидан ўрин олиши режалаштирилаётган оилавий ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди.

 Уй шароитида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқараётган 535 та оилани бирлаштирадиган ушбу умумий ишлаб чиқариш ва савдо комплекси 13,6 гектар ер майдонида қад ростлайди.

Учкўприк туманидаги Бобошбек, Бекмурод, Зиғир, Палохон ва Яккамулла маҳалла фуқоролари йиғинларида олиб борилган ўрганишлар натижасида Бобошбек МФЙда 252 та, Бекмурод МФЙда 57 та, Зиғир МФЙда 114 та, Палохон МФЙда 52 та, Яккамулла МФЙда 60 та хонадонда фуқаролар томонидан енгил саноат маҳсулотлари (тикувчилик ва трикотаж) ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланди. Мазкур тадбиркорлик субъектларида 3287 та аҳоли вакиллари меҳнат қилмоқда.

Ўрганиш жараёнида 509 та тадбиркорнинг 5,55 гектар савдо майдонига, 280 та тадбиркорнинг ишлаб чиқариш учун 8,05 гектар ер майдонига талаби борлиги маълум бўлди. Тадбиркорлар томонидан билдирилган дастлабки таклифга кўра, жами 13,6 гектар ер майдони ажратилса, қўшимча 7580 та иш ўринлари яратилади.

Вилоят ҳокими иштирокида ўтказилган учрашувда тадбиркор оилалар ўз лойиҳаларини тақдим этиш билан бирга, ишлаб чиқараётган маҳсулотларини ҳам намойиш этдилар.

Хайрулло Бозоров Учкўприк туманидаги “Uchko'prik Duxoba-Dacron” корхонаси томонидан пахта чиқиндисини қайта ишлаш орқали целлюлоза қоғози ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг бориши билан ҳам танишди.

Умумий лойиҳа қиймати 50 миллиард сўм бўлган корхона тадбиркорнинг 23 млрд. 700 млн.сўм ўз маблағлари ҳамда Асака банк Қўқон филиалининг 2,6 млн. доллар қийматидаги банк кредити ҳисобига барпо этилмоқда.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 10 минг 200 тонна бўлган корхонада бир йилда 55 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Май ойида ишга тушириш режалаштирилаётган корхонада 500 та янги иш ўринлари яратилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube