Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚИРГУЛИ ОБОД БЎЛАДИ, МУАММОЛАР ЕЧИМИНИ ТОПАДИ

×

 2021-03-28 11:08:42    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳри маҳаллалари бўйлаб доимий ўрганишлар олиб бораётган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Қиргули мавзесида бўлиб, ҳудудни ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Қиргули мавзеси Меҳрибонлик МФЙдаги Шифокорлар кўчасида олиб борилган ўрганишларда ободончилик ишлари қониқарсиз эканлиги кўзга ташланди. Вилоят ҳокими ҳолатни ўнглаш, манзарали дарахт ва гуллар экиш, кўп қаватли уйлар олдига ўриндиқлар ўрнатиш, болалар майдончаларини қуриш, ердан самарали фойдаланиш бўйича вилоят ва шаҳар мутасаддиларига кўрсатмалар берди. Шаҳар прокурори бир ойлик муддатда ҳудудни намунавий ҳолатга келтириш, обод қилиш бўйича топшириқ олди. Аҳоли муаммолари эшитилиб, уларга ечим белгиланди. Бўш турган бинолардан тадбиркорларни жалб этган ҳолда самарали фойдаланиш йўлларини излаш бўйича топшириқ берилди.

Вилоят раҳбари Ҳувайдо МФЙ Нафосат кўчасида яшовчи аҳоли билан ҳам мулоқот қилди. Маҳаллада яшовчилар бу ерда иссиқлик таъминоти тизими йўқлигини, шунингдек, хонадонларни расмийлаштиришда муаммоларга дуч келаётганликларини айтишди. Ҳолат тегишли идоралар томонидан ўрганилиб, масалалар қонун доирасида ҳал этилиши белгиланди.

Хайрулло Бозоров, Қиргули ҳудудида 22 млрд. сўмдан зиёд маблағ эвазига қайта қуриш ишлари олиб борилаётган Тиббиёт бирлашмасига тегишли туғруқ комплексини ҳам бориб кўрди. Тиббиёт муассасаси ва қурилиш ташкилотлари раҳбарлари билан суҳбатлашган вилоят ҳокими ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича кўрсатмалар берди.

Эътиборлиси, ўрганишлар давомида вилоят раҳбари қай бир ҳудудга бормасин, у ердаги ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратди. 

“Дарахтларни, гулларни кўпайтириш керак, хиёбонлар ташкил этиш керак, аҳоли дам олиши учун имконият яратишимиз керак. Кўп қаватли уйлар орасидаги бўш ерларга ҳам турли сабзавотлар экиб, мевали кўчатлар ўтказиб, даромад олишни ўргатишимиз, маҳаллаларда юриб, раислар фаолиятини назорат қилиб, уларга кўмак беришимиз зарур”,- деди шаҳар секторлари раҳбарларига Хайрулло Бозоров.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube