Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-05-27 09:58:52    122

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу йил Фарғонада вилоятидаги 948 та умумтаълим мактабларида жами 47514 нафар 11-синф, 55093 нафар 9-синф ўқувчилари ўқув йилини якунига етказмоқдалар. 36965 нафар ўғил-қизлар олий таълим муассасаларига, 5140 нафар ёшлар техникумларга ҳужжат топшириб, таълим олишни давом эттириш истагини билдирганлар. 

Битирувчиларга муваффақият тилаш мақсадида барча ҳудудларда мактаб ҳаётида муҳим ўрин тутган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари тантанали тарзда ташкил этилди. Фарғона шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида ўтган ана шундай тантаналарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди. 

Вилоят раҳбари дастлаб Президентимизнинг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Ёшларни мустақил ҳаётда ўз ўринларини топишлари, давлатга, жамиятга нафи тегадиган мутахассислар бўлиб етишишларига умид билдирди.

“Дунё ўзгаряпти, талаб ўзгаряпти. Каттадан катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Халқимизни рози қилиш, фуқароларимизнинг фаровон яшашларига ҳисса қўшиш энг муҳим масалага айланди. Бу борада энг катта эътибор таълимга қаратилмоқда. Чунки, давлатнинг ривожланишида таълим-тарбия муҳим аҳамият касб этади. 

Кўриб турибмиз, ёшларнинг қалбида жудда катта ҳис-туйғулар, орзулар жўш уриб турибди. Барчангизга олий ўқув юртлари имтиҳонларида, касб-ҳунар ўрганишингизда омад тилаймиз,” деди Хайрулло Бозоров.

Шундан сўнг мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. “Сўнгги қўнғироқ” садолари эса тантаналарга якун ясади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube