Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИГА БУРКАНГАН ФАРҒОНА
2021-07-31 09:45:34 126
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда жорий қилинган “Халқлар дўстлиги куни” кўп миллатли жонажон Ўзбекистонимизда, Фарғонамизда кенг қамровда, юксак савияда, кўтаринки руҳда илк бор нишонланмоқда.
Республикамизда илк бор байрам қилинаётган ушбу сана муносабати билан давлатимиз раҳбари фармонига асосан бир гуруҳ ҳамюртларимиз Ватанимизнинг юксак мукофотлари – орден ва медаллари,нишонлар билан тақдирланди.
Пойтахтимизда байрам муносабати билан ташкил этилган тадбирни онлайн тарзда Фарғона вилояти миллий маданий марказларнинг вакиллари, вилоятимизда миллатлараро дўстликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимиз ҳам вилоят ҳокимлиги студиясидан кузатиб бордилар.
Президентимизнинг Халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табригини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.
Президент фармони билан Фарғона вилояти рус миллий маданий маркази раиси Акопджанова Галина Алексеевна «Меҳнат шуҳрати» ордени билан, Сўх туманидаги «Сариканда» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сафоев Баходир Акпаралиевич «Шуҳрат» медали билан мукофотландилар.
Вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда вилоятимизда фаолият кўрсатаётган татар, рус, корейс, қирғиз, тожик, турк, яҳудий маданий марказлари, Ўзбекистон немисларининг “Видергебурт” маданий маркази раҳбарлари ва фаоллари алоҳида эътироф этилди.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Хатамовлар миллий маданий марказлар фаолияти, уларга яратиб берилаётган қулайликлар ҳақида гапириб, вилоятимиздаги турли миллатлар ва диний конфессиялар вакиллари ўртасида ҳамкорлик ва дўстлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётганлигини айтиб ўтишди.
Байрам муносабати билан вилоятдаги миллий маданий марказ раҳбарларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube