Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БОШ ВАЗИР ҚАБУЛХОНАСИ ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАК БЕРМОҚДА
2021-08-10 17:00:05 107
Президентимизнинг тадбиркорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларидан келиб чиққан ҳолда Бош вазирнинг Фарғона вилоятидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан тизимли ишлар амага оширилмоқда. Хусусан, ўтган 6 ой давомида Фарғона вилоятидаги бош вазир қабулхонларига 3 мингга яқин тадбиркорлардан мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг барчаси тегишли тартибда ваколатли бошқарма ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди ва умумий ҳисобда мурожаатларнинг 64 фоизи ўзининг ижобий ечимини топди.
- Ҳар бир мурожаат 7 кунлик муддатда кўриб чиқилиши белгиланган. Бироқ, айрим масъул ходимлар томонидан 6 ой давомида 40 тага яқин ҳолатда муддат бузилишларига йўл қўйилди. Биз уларга нисбатан тегишли таъсир чораларини кўрдик, -дейди Бош вазирнинг Фарғона вилоятидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Иброҳимжон Турғунов.
Албатта, бир тадбиркор муаммосининг ижобий ҳал этилиши, бу 10 га яқин ишсиз фуқаролар учун янги иш ўринлари кафолати бўлади. Шу манода ёзёвонлик Нуриддин Раҳматов ҳам даставвал иш бошлаганида бироз муаммоларга дуч келган эди. Кредит олишдаги муаммолар бош вазирнинг вилоятдаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан ижобий ҳал этилганидан сўнг турли ҳажмдаги сим тўрлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 12 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Корхонада ҳозирда бир кунда 750 метрдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда ва маҳаллий бозорда ҳам талаб юқорилиги учун харидоргир.
Яна бир ёзёвонлик ёш тадбиркор Хайрулло Мўминов эса 20 ёшда. У ўз тадбиркорлигини йўлга қўйганига кўп вақт бўлмади. Маиший хизмат йўналишида иш бошлашида даставвал муаммолар кузатилди ва бартараф этилиши орқали у ҳам туманнинг кўплаб аҳолисини иш билан таъминлади. Унинг тикувчилик цехида асосан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйҳатда бўлган хотин-қизлар иш билан банд бўлмоқда.
Эътиборлиси, бу каби кичик корхоналар ёшларнинг касб-ҳунар сирларини ўрганишларида ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Фарғона вилоятида Бош вазирнинг жойлардаги қабулхоналари томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар давом этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube