Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА 9 ОЙЛИК ВА ЙИЛ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА БАРЧА СОҲАЛАРДАГИ КЎРСАТКИЧЛАРНИ ОРТИҒИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2021-08-10 17:04:59    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Баҳодир Турабов иштирокида карантин талабларига амал қилинган ҳолда видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда барча соҳаларда 2021 йил биринчи ярим йил якунлари натижадорлиги ҳамда ҳар бир ҳудудлар бўйича жорий йилнинг тўққиз ойи ва йил якунига қадар амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда вилоят студиясидан вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, жойлардаги студияларидан шаҳар-туман ҳокимлари бошчилигидаги масъул раҳбарлар қатнашдилар.

Дастлаб вилоятда 6 ойда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди. Вилоят ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев 2021 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, дастурлар доирасида амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳаларининг ижроси тўғрисида маълумот берди. Шундан сўнг иқтисодий комплексда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Озиқ-овқат, саноат маҳсулотларини тайёрлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак кўрсатиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳақида сўз борди.  

Тадбирда Марказий банк вилоят бош бошқармаси раҳбари Туробжон Қундузовнинг ҳам банк кредитларини ажратилиши билан боғлиқ ҳисоботи тингланди. Мавжуд камчиликлар муҳокама қилинди.

Якунда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Ҳисоб палатаси раиси биринчи ўринбосари Баҳодир Турабовлар томонидан мутасаддиларга 9 ой ва йил якунлари бўйича юқори натижалар қайд этиш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube