Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ОҚ ЙЎЛ СИЗГА, МАГИСТРЛАР!
2021-08-10 17:51:44 63
Куни кеча Фарғона давлат университетини тамомлаган 258 нафар ёшлар магистрлик дипломини олишга муваффақ бўлдилар. Улар икки йил муддат оралиғида илмий изланишлар олиб борган ҳолда, меҳнат бозорида ҳар томонлама талабларга жавоб бера оладиган етук, рақобатбардош мутахассис бўлиб етишиш учун олға интилдилар.
Бугун улар орасидан турли давлат мукофотлари соҳиблари, танловлар ғолиблари, ёш ихтирочилар, спорт усталари, илмий салоҳияти юқори бўлган кадрлар етишиб чиқди. Эътиборлиси, ушбу йўналишда ҳам гендер тенглик сезиларли бўй кўрсатди ва жорий йилда магистр битирувчиларнинг 141 нафарини қизлар ташкил этди.
- Магистрлик дипломини қувонч билан қўлига тутган ҳар бир талабамиз ҳаётда ўз ғалабалари сари парвозга ошиқиб турибди. Улар ўз олдига катта мақсад ва режалар қўйган. Магистратуранинг 26 та йўналишида диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган ёшларимиз келажакда ҳам улкан ютуқларга эришишига ишончимиз комил, - дейди университетнинг магистратура бўлими раҳбари Зилола Собирова.
Ўзига хос тантанага айланган магистрларнинг диплом олиш маросими ёшларга ўзгача кайфият бахш этди. Тадбирда иштирок этаётган ота-оналарга ҳам бир олам қувонч улашди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube