Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-08-11 18:07:52    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 11 август куни Фарғона вилояти ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала сифатида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра фаолияти “ўрта” ва “қониқарсиз” баҳоланган вилоятнинг (тегишли) туман, шаҳарларида амалга оширилаётган ишлар, бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги юзасидан вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари Юсуфжон Хусаиновнинг ахбороти тингланди.

Шунингдек, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган вилоят Давлат дастурини жорий йилнинг 7 ойлик ижроси бўйича Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Муҳамммадамин Ғаниев, вилоят ҳудудларида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш, бу борада ушбу жамоат ишларига ҳақиқатда ишсиз бўлган, шу жумладан “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар аъзоларининг жалб этилаётганлиги юзасидан вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Юнусали Қўчқоровлар ўз ҳисоботлари билан иштирок этишди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятдаги 123 та маҳалла фуқаролар йиғинларини оғир ижтимоий ҳолатдаги фуқаролар йиғинлари сифатида белгиланиб, ушбу ҳудудларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар алоҳида таъкидланган эди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раҳбари – вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан ушбу оғир ижтимоий ҳолатдаги фуқаролар йиғинлари сифатида белгиланган ҳудудларда масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишлар депутатлар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, жамоат ва депутатлик назоратини ўрнатиш бўйича топшириқ берилган эди.

Халқ депутатлари Фарғона вилояти ва туман-шаҳар Кенгашлари депутатлари томонидан ҳокимлик ва масъул ташкилотлар вакиллари билан биргаликда жойларда ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилди. 

Сессияда ўрганиш натижалари бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Нафисахон Элчиеванинг ҳам ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан депутатлар томонидан саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар мисоллар орқали жавоблар қайтаришди.

Сессия сўнггида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича “11-Фарғона” сайлов округи сайлов комиссияси таркибига тавсия этилаётган номзодлар маълум қилинди. 

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз бешинчи сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube