Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИНИНГ СОБИҚ 4- ҲАМДА 15-ЦЕХЛАРИ ҲУДУДИ ЛОТЛАРГА АЖРАТИЛИБ, КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ.

×

 2021-08-14 09:45:46    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Бешболадаги ҳажми 2,5 минг тонналик совуткич вилоят ҳокимлигининг заҳира омборига айлантирилади.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, фойдаланилмасдан турган нотурар объектлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида аввалдан “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖга тегишли бўлган, фойдаланилмасдан тургани учун Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси балансига ўтказилган собиқ 4- ҳамда 15-цехлари ҳудудида бўлди. Вилоят раҳбарига шаҳар 4 та сектор раҳбарлари ҳамроҳлик қилдилар.

Майдони 28 гектар бўлган 4-цех ҳамда 8 гектар майдонда жойлашган 15-цех ҳудудидаги аввалги ишлаб чиқариш бинолари қаровсиз ҳолатга келтирилгани, бино ичидаги конструкцияларнинг бир қисми рухсатсиз демонтаж қилингани вилоят ҳокими томонидан кескин танқид қилинди.

Хайрулло Бозоров Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармасига ушбу цехлар ҳудудини лотларга ажратиш ҳамда электрон онлайн-аукцион орқали жозибадор лойиҳаларни жойлаштириш бўйича топшириқ берди. 4-цех ҳудуди 19 та, 15-цех ҳудуди эса 9 та лотга ажратиладиган бўлди. Бу ҳудудларнинг ташқи инфратузилма (сув, электр энергия, йўл) билан тўлиқ таъминланганлиги ташкил этиладиган кичик саноат зоналарига тадбиркорларнинг қизиқишини ортириши табиий.

“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖга аввал тегишли бўлган, Бешбола МФЙда жойлашган ҳажми 2,5 минг тонналик совуткичли сиғимга эга бўлган мева-савбзавот омбори вилоят ҳокимлигининг заҳира омборига айлантириладиган бўлди. “Чимён барака савдо сервис” МЧЖга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тайёрлаш юзасидан кўрсатма берилди.

Вилоят ҳокими шунингдек , Фарғона шаҳрининг Мустақиллик массивида 6 гектар ҳудудда барпо этилиши режалаштирилаётган 18 та 14-25 қаватли турар-жойлар бинолари қурилиш ишларини тезлаштириш, салоҳиятли қурилиш фирмаларини аниқлаб, ер участкаларини ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукционга қўйиш орқали сотилишини амалга ошириш бўйича шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаевга тегишли топшириқлар берди. Ҳозирда бу ерда 2 та 16 қаватли уй қуриб битказилди, 4 та бинонинг эса пойдевори қазилди. 

Хайрулло Бозоров, шаҳарнинг Фарғона кўчасида жойлашган, аввалдан "Фарғонаазот" АЖга тегишли бўлган ҳамда ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси балансига ўтказилган “Дугоба” ёшлар уйи биносини бориб кўрди.

Вилоят раҳбари, 80 ўринли меҳмонхона типидаги бино ҳамда ёнида жойлашган спорт залидан иборат “Дугоба” ёшлар уйидан самарали фойдаланиш, уни тўла таъмирлаб, олий таълим муассасалари талабалари ёки илмий ходимлари ётоқҳонасига айлантириш бўйича иш ташкил этишни белгилаб берди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube