Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТУМАНИДА 1000 ТА ОИЛАНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙДИГАН 300 ГЕКТАРЛИК МАЛИНА ПЛАНТАЦИЯСИ БАРПО ЭТИЛАДИ

×

 2021-08-14 14:59:42    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона туманининг малина етиштириш кенг оммалашган ҳудудларидан бири – “Дилкушо” маҳалласида бўлиб, малиначиликни ривожлантириш имкониятлари билан танишди.

Дастлаб аҳоли хонадонларида малина етиштириш жараёнларини кўздан кечирган вилоят раҳбари, сўнгра малиназорлар ташкил этилган деҳқон хўжаликларини ҳам бориб кўрди. 

“Дилкушо” маҳалласида яшовчи аҳоли томорқалари малина ҳамда узумчиликка ихтисослашган бўлиб, оила бюджети учун сезиларли даромад манбасига айланган. Хонадонларда малинадан икки марта ҳосил йиғиб олинади. Вилоят ҳокими ташриф буюрган хонадонлардан бири – Илҳомжон Йўлдошев ҳовлисида 10 сотих ерда узумзор барпо этилган бўлиб, остига малина экилган. Хонадон соҳиби, ўтган йили узумдан 40 миллион сўм, малинадан 20 миллион сўм даромад олганини айтиб, бу йил ундан ҳам каттароқ даромадни кўзлаб турганини қайд этди. 

Вилоят ҳокими “Дилкушо” маҳалласига туташ ҳудуддаги суғориш муаммоси бўлган, самарасиз ер майдонларини бориб кўздан кечирди. Ҳудуд иқлимининг малина етиштиришга мослигини ҳисобга олган ҳолда, бу ердаги бўш майдонлардан 300 гектарида малина плантацияси барпо этиш, бунинг учун майдонларни тошлардан тозалаш, табиий ўғитлар билан озиқлантириш, тик қудуқлар қазиш ва насослар ўрнатиш бўйича топшириқ берди. Ташкил этиладиган малина плантацияси 30 сотихдан 1000 та оилага бўлиб берилиши ва кооперация шаклида фаолият юритиши белгилаб берилди. Бунинг натижасида шунча оиланинг доимий бандлиги таъминланади, шунингдек ҳосил йиғиш даврида 3000 тадан зиёд мавсумий иш ўрни яратилади. Шунингдек, ҳудудда дастлабки босқичда музлаткичли мева сақлаш омбори иншо этиш бўйича ташаббускор сармоядор аниқланиб, етиштирилган ҳосилни йиғиб, экспортга йўналтириш чоралари кўрилади. Иккинчи босқичда малинани қайта ишлаш корхонаси ташкил этилиши режалаштирилди.

Малина етиштиришнинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилган Хайрулло Бозоров, ҳозирда малина етиштиришда ҳосилдорлик гектарига ўртача 10-12 тонна эканини, янги ташкил этиладиган плантацияда янада юқори ҳосилдорликка эришиш учун хорижий давлатлардан янги малина кўчатлари олиб келинишини йўлга қўйиш, малиначилик бўйича тажриба алмашинувини ташкил этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

Янги плантация ташкил этилиши учун кўзда тутилган ер майдонларининг геологиясини ҳамда агрокимёвий хоссаларини ўрганиш бўйича ишга киришилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube