Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА 300 ГЕКТАР МАЙДОНДА 40 МИНГ АҲОЛИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЭКОШАҲАР ҲАМДА 24 МИНГ ИШЧИ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИГАН КИЧИК САНОАТ ҲУДУДИ БАРПО ЭТИЛАДИ

×

 2021-08-16 16:02:32    362

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳри ва тумани туташган жойда, Халқаро аэропорт яқинидаги “Илғор” МФЙ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилаётган Экошаҳар ҳамда кичик саноат ҳудуди лойиҳасини муҳокамасини ўтказди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев, вилоятдаги қурилиш ва инфратузилмалар барпо этишга алоқадор тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари вилоят раҳбарига ушбу лойиҳанинг иқтисодий-техник кўрсаткичлари ҳақида маълумот бердилар.

Эски аэродом ҳудудидан 150 метрлик муҳофаза зонаси қолдирган ҳолда 24 минг ишчи ўрни яратиладиган кичик саноат ҳудуди жойлаштириладиган, сўнгра 10 гектар майдондан иборат яшил ҳудуд билан қопланиб, 40 минг аҳолига мўлжалланган 7-25 қаватли 313 та кўп қаватли турар-жойлар ва ижтимоий объектлар билан давом этадиган Экошаҳар лойиҳаси жами 300 гектар майдонда амалга оширилади.

Вилоят ҳокими, лойиҳани такомиллаштириш юзасидан ўз фикрларини билдириб, шаҳарчага келадиган асосий йўлларни келажакда ҳам етарли кенгликда бўлишини, қурилиши режалаштирилаётган мактаб, боғча ҳамда бошқа ижтимоий объектларнинг кутилаётган аҳоли сонига мутаносиб хизмат кўрсата олиши лозимлигини, саноат ҳудудида жойлаштириладиган ишлаб чиқариш корхоналарининг экошаҳар концепциясига уйғун шаклда экологик тоза технологияларга асосланган бўлишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

Хайрулло Бозоров, масъулларга ушбу шаҳарчанинг ўртасидан оқиб ўтиши режалаштирилган канални қазиш ишларига киришиш, шаҳарчадаги яшил майдон ҳудудларини режасини белгилаб, Экошаҳарнинг ободонлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш, бунда яшил майдонлар ва дарахтзор орасида сайр қилиш ва велоспорт билан шуғулланиш учун йўлакчалар бўлишини ҳисобга олиш, кичик саноат ҳудудини 50 сотихдан лотларга ажратиб, ташаббускорларни аниқлаш ҳамда онлайн аукцион орқали савдога чиқариш ва бошқа топшириқларни белгилаб берди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube