Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ ЭСКИ АМФИТЕАТР ЎРНИДА IT-PARK ВА ЗАМОНАВИЙ КУТУБХОНА БАРПО ЭТИЛАДИ

×

 2021-08-16 16:35:21    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрининг Ал-Фарғоний ҳамда Сайлгоҳ кўчалари кесишувида жойлашган эски амфитеатр ўрнида IT-Park ва замонавий кутубхона барпо этилади. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун ушбу ҳудудда бўлиб, пойдеворида чўкиш ва оғиш юзага келганлиги сабабли фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган амфитеатрда олиб борилаётган демонтаж ишларини кўздан кечирди ҳамда янги лойиҳани масъуллар иштирокида муҳокама қилди.

Аҳоли, айниқса ёшлар учун ахборот технологиялари жадал илдамлаётган бугунги кунда ўта зарур бўлган IT-Park, шунингдек замонавий кутубхона ҳамда тил ўргатиш марказини ўз ичига олиши режалаштирилган мажмуанинг таклиф этилган меъморий лойиҳаси вилоят ҳокимининг қатор эътирозларига сабаб бўлди. Вилоят раҳбари бир ой муддатда лойиҳани тубдан қайта ўзгартириш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш учун бинонинг биринчи қаватига савдо шахобчаларини жойлаштириш ва уларни хўжалик ҳисобида фаолият юритадиган IT-Park балансига бериш орқали ушбу муассасани иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқ бўлишини айтиб ўтди.

Хайрулло Бозоров, шаҳар масъулларига қисқа муддатда эски амфитеатрни бузиш ишларини якунлаш ҳамда қурилиш майдончасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube