Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” ГАЗЕТАСИГА БЕРГАН ИНТЕРВЬЮСИ ЮЗАСИДАН ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ДЕМОКРАТИК ЎЗГАРИШЛАР, КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ВА АМАЛИЙ ИШЛАР МАМЛАКАТИГА АЙЛАНМОҚДА” МАВЗУСИДА УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-08-20 09:28:22    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистоннинг охирги беш йилликдаги ривожланиш йўли, ички ва ташқи сиёсати, ҳозирги кундаги устувор вазифалар ҳақида “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳарририга берган интервьюсида келтирилган фикрларнинг мазмун-моҳияти ҳамда интервьюдан келиб чиқадиган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоятдаги ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда Давлатимиз раҳбари томонидан интервьюда кўтарилган масалалар юзасидан кенг фикр алмашинуви ўтказилди. Муҳокамаларда интервьюнинг Ўзбекистон учун сиёсий-мафкуравий аҳамияти, Президентимиз томонидан белгилаб берилган ижтимоий адолат норма ва тамойилларига асосланган Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасида яқин келажакда амалга оширишимиз зарур бўлган олти устувор вазифа, кундалик ҳаётимиз ва хизмат фаолиятимизни мазкур вазифаларни адо этиш зарурияти билан уйғунлаштирмоғимиз лозимлиги ҳақида сўз борди.

Давлатимиз раҳбари интервьюда янги ислоҳотларни амалга оширишнинг стратегик вазифага айланганини, ушбу ислоҳотларнинг асл муддаоси Янги Ўзбекистонни барпо этиш билан боғлиқлигини ифодалаб бергани, учрашувда асосий эътибор йўналтирилган жиҳат бўлди.

- “Янги Ўзбекистонни барпо этиш, - деб таъкидлаган мамлакатимиз Президенти, - бу шунчаки ҳоҳиш-истак, субъектив ҳодиса эмас, балки туб тарихий асосларга эга бўлган, мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий интилишларига мос, унинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив заруратдир”.

Дастлаб сўз олган Фарғона давлат университети ректори ректори Баҳодир Шермуҳаммадов Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюсида мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, билим ва қобилиятини рўёбга чиқариши бўйича катта чора-тадбирлар ҳамда вазифалар белгиланганини мамнуният билан қайд этиб, давлатимиз раҳбарининг бу катта ишончини оқлаш учун юртимиз ёшлари қаторида фарғоналик ёшлар ҳам катта иштиёқ билан ҳаракат қилишаётганини таъкидлади.

ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши раҳбари Раҳматилло Камолов эса яқин ўтмишда тадбиркор эканини айтишга ҳам қўрққан тадбиркорларимиз бугун эмин-эркин фаолият олиб бораётганлигини, юртимиздаги ислоҳотлар туфайли қулай ишбилармонлик муҳити яратилганлигини таъкидлаб, бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш масаласида Президентимиз томонидан интервьюда билдирилган фикрлар, белгилаб берилган вазифалар мамлакатимиздаги маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар ҳамда ишбилармонлар доираси учун янада улкан ишонч билан ўз фаолиятларини ривожлантиришларига йўл очишини айтиб ўтди.

“Фарғона ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири, вилоят журналистлари уюшмаси раиси Муҳаммаджон Обидов, Давлатимиз раҳбари деярли ҳар бир чиқишларида ахборот соҳасидаги ислоҳотлар изчил давом этиши, ортга йўл йўқ эканини таъкидлаб келишларини қайд этиб, Президентимиз интервьюда “биз эришган энг муҳим натижа ҳам аслида шу – демократик ислоҳотларимиз ортга қайтмайдиган тус олди”, дея алоҳида таъкидлагани замирида ҳам ОАВ, ахборот соҳасида амалга оширилган ишлар мужассам эканига урғу қаратди. 

Давлатимиз раҳбари интервьюда таъкидлаганидек, барча ислоҳотлар халқимиз фаровонлиги ва уларнинг муносиб турмуш шароитини яратиш учун хизмат қилаётгани учрашувда қайта қайта янграган асосий ғоя бўлди.

Бундай учрашувлар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам бўлиб ўтади.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube