Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗДИ. ҚАБУЛДА РЕСПУБЛИКАДА ТАНИҚЛИ БЛОГЕРЛАР ҲАМ ИШТИРОК ЭТДИ

×

 2021-08-20 09:31:42    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳри, Риштон ва Қува туманларидан келган фуқаролар учун вилоят ҳокимлиги биносида очиқ майдонда сайёр қабул ўтказди. Қабулда таниқли блогерлар Эмине Караманова ва Нигора Алимова ҳам иштирок этишди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят прокурори ва ИИБ бошлиғи, Қўқон шаҳри, Риштон ва Қува туманлари ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ташкил этилган қабулда деярли барча мурожаат ўз ечимини топди. Оилавий ишлаб чиқариш цехига тикув машинаси олиб бериш, уйини таъмирлашга кўмаклашиш, тадбиркорликни бошлашга кредит ажратиб бериш, ногиронлиги бўлганлиги учун субсидия асосида уй-жой билан таъминлаш, маҳаллаларнинг газ, сув ва электр таъминотини яхшилаш, суд қарорларини қайта кўриб чиқилишига кўмаклашиш каби қатор масалалар билан қилинган мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

“Вилоятда фуқаро мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг иқтисодий-ижтимоий муаммоларини ҳал этиш борасида жуда катта ишлар қилинмоқда. Бироқ шуни ҳам тан олиш керакки, кўп йиллар давомида салмоқли миқдорда муаммолар ҳам йиғилиб қолган. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Темир дафтар, Аёллар дафтари ёки Ёшлар дафтарига киритилган оилаларга 2021 йил бошидан бери кўрсатилган моддий ёрдам миқдори вилоятимизнинг ўзида 100 миллиард сўмдан ошди. Бундан ташқари масалалар ечими учун жалб этилаётган катта миқдордаги ҳомийлик ёрдамлари ҳам бор. 

Давлатимиз раҳбари “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюларида таъкидлаб ўтганларидек, муҳтож фуқароларни тўғридан-тўғри, аниқ мақсад билан моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга оширишда асосий эътибор энди аҳолининг кам таъминланган қатламларига дотация бериш эмас, балки уларга даромад топиш учун зарур шароит ва имкониятлар туғдиришга қаратилмоқда”, - деди қабулни бошлашдан аввал сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.

Қабулга келган баъзи фуқароларнинг мурожаатлари қабул ўтказган раҳбарлардан аввал йиғилган фуқароларни таажжублантирди. Муттасил салмоқли маблағ ва бошқа кўринишдаги моддий ёрдам билан таъминланиб келинаётган фуқароларнинг яна ёрдам сўраб қилган мурожаатларини эшитиб турган блогер Эмине Караманова сўз олиб, “Яна неча йил давлатнинг бўйнида ўтирмоқчисиз? Сизга моддий ёрдам кўрсатиш қаергача бориши керак?” деб масалага танқидий юзланди. Ўзига ҳам турли ҳудудлардан кўплаб мурожаатлар келиб тушишини қайд этган блогер, ҳақиқий муҳтожлар бир четда қолиб, кўпроқ тўполон қилганларга ёрдам қилиниши ижтимоий адолат нуқтаи назаридан тўғри бўлмаслигини таъкидлади. “Ижтимоий муаммолар, коммунал хизматлар, йўл, кредит, бошқа шунга ўхшаган муаммоларнинг ечимини сўраб қилинган мурожаатлар жуда ўринли. Лекин ҳамма нарсани менга бепул бер, деган ёндашув боқимандаликнинг янада ўсишига олиб келади”, - деди Караманова.

Қабулда келган фуқаролар, ўз муаммоларига тезкор ечим топилганидан хурсанд ҳолда қайтишди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube