Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДАГИ “КВАРЦ” КОРХОНАСИДА ЙИЛЛИК ҚУВВАТИ 22,2 МЛН. КВ.МЕТР БЎЛГАН ФЛОАТ ОЙНАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

×

 2021-08-26 18:32:29    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Қувасой шаҳридаги “Кварц” корхонасида флоат ойналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Янги линиянинг ишга туширилишига бағишлаб ўтказилган тантанали очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари кириб келаётган Мустақиллик байрами ҳамда янги линиянинг ишга туширилиши муносабати билан барча ишчи ходимларни табриклаб, бошланган эзгу ишлар давомли бўлишини тилади:

- Бугун расмий очилиши ўтказилаётган “Кварц” АЖнинг флоат ойна ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ўзгача аҳамиятга эга. Сабаби МДҲ давлатлари ҳудудида аналоги бўлмаган мана шундай ажойиб завод қуриб битказилди ва фойдаланишга топшириляпти. Бу ерда сифатли, харидоргир, дунё бозорига бемалол рақобатбардош бўлиб кира оладиган маҳсулот ишлаб чиқариш бошланмоқда.

Ушбу янги линияни ташкил этиш ғояси корхонанинг аввалги ва ҳозирги раҳбарлари, маркетинги, жамоаси томонидан ўртага ташланганлигидан жуда хурсанд бўлдим. Бизнес-режани ҳам ўзлари тайёрлаб, дунёдаги қайси технологияларни қўллаш кераклиги, қанча пул сарфланади, ҳаммаси аниқ ҳисоб-китоб қилинган. Менинг хурсанд бўлган жиҳатим – бу давлат корхонасида амалга ошириляпти, бугун камдан-кам давлат корхоналари бу даражада самарали иш ташкил қилмоқда.

Бу корхонанинг келажаги жуда баланд ва албатта буларнинг эртага олиб келадиган даромади эски, бир неча ўн йилдан буён ишлаб келган ишлаб чиқариш линияларини ҳам модернизация қилишга имкон беради. Корхона республикада энг кўп даромад оладиган ишлаб чиқариш мажмуаларидан бири бўлишига тилакдошмиз. Бизда ҳам ишчилар 2-3-5 минг доллар маош олиб ишлайдиган даврлар келди. Худо хохласа бу завод биринчилардан бўлиб, шу даражадаги энг илғор корхоналар сафидан ўрин олишига шак-шубҳа йўқ. 

Қолаверса, янги ишлаб чиқариш линияси билан бирга “Кварц” АЖ вилоятимиз саноатига салмоқли ҳиссасини қўшади. Энг арзон нархларда ҳисоблаганда 1 йилда 400 млрд. энг кўпи 1 трлнгача маҳсулот ишлаб чиқариб, вилоятимиздаги саноат ҳажмини оширишга катта хизмат қилади".

Давлатимиз раҳбарининг қурилиш материаллари саноати ривожига бўлган алоҳида эътибори натижасида сўнгги йилларда мамлакатимизда бунёдкорлик ишлари тобора ортиб, қурилиш материаллари саноати иқтисодиётнинг етакчи тармоғига, ўсиш нуқталаридан бирига айланиб бормоқда.

Бугун ишга туширилган лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 сентябрдаги “Кварц” АЖда листланган ойна ишлаб чиқариладиган янги флоат-линиясини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5374-сон фармойиши ҳамда 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида амалга оширилди.

Қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланган “Кварц” АЖда фойдаланишга топширилган флоат (қурилиш) ойнаси ишлаб чиқариш янги технологик линияси умумий қиймати 70,2 млн долларни ташкил этди. Ушбу бунёдкорлик ишларига 41,5 млн доллар миқдоридаги инвестиция ва кредитлар йўналтирилган. 

Янги линияда йилига 22,2 млн кв метр 2 мм шартли қалинликдаги бўлган флоат ойнаси ишлаб чиқарилади. Бу ерда 280 та янги иш ўринлари яратилди. Корхонага Европа давлатларидан ва Хитойдаги қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш бўйича етакчи компаниялардан замонавий, энергия тежамкор, сўнгги русумдаги ускуналар келтирилиб ўрнатилган. 

Энг муҳими лойиҳа амалга оширилгач энергия сарфи 2 баробарга камайди. Маҳсулот таннархи 20-30 фоизга арзонлашиши кутилмоқда. Шунингдек, заводнинг қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш бўйича йиллик қуввати 10 млн кв. метрдан 32 млн кв. метрга (шартли 2 мм қалинликда) етказилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, маҳаллий бозорда қурилиш ойнасига бўлган талаб деярли копланиб, экспорт кўлами кенгайтирилади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube