Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “КЕЛАЖАК ЛИДЕРЛАРИ” КЛУБИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

×

 2021-08-26 18:34:18    125

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги Қабуллар уйида Фарғонада ташкил этилган “Келажак лидерлари” клубининг дастлабки тақдимот учрашуви бўлиб ўтди. 

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, ёшларни кириб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклади, келгуси фаолиятларига омад тилаган ҳолда ўз тавсияларини берди.

Ўз сўзида ёшлар учун сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг юксак эътибори натижасида яратилган шароитлар ҳақида тўхталиб ўтган вилоят раҳбари, халқ розилиги йўлида бугун олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, замон билан ҳафнафас бўлган, янгича фикрлайдиган, билимли ва зукко ёш раҳбарлар талаб қилаётганини таъкидлади. Ёшлар буюк мақсадлар сари ҳаракатни бугунданоқ бошлашлари лозимлигини қайд этган Хайрулло Бозоров, уларга келгуси ишларида зафарлар тилади.

Салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш мақсадида фаолияти йўлга қўйилган «Келажак лидерлари» клуби аъзолиги учун ўтказилган 4 босқичли очиқ танловда 700 дан зиёд 20 ёшга кирган ва 35 ёшдан ошмаган вилоятимиз ёшлари иштирок этиб, улардан 50 нафари саралаб олинди. Бугунги тадбирда уларга вилоят ҳокимлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали қошида ташкил этилган “Келажак лидерлари” клубининг аъзолик сертификатлари тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида Хайрулло Бозоров “Келажак лидерлари” билан ўзаро мулоқот қилиб, клуб фаолиятини самарали ташкил этиш, бунда эътибор қилиниши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида фикр алмашди. Клуб аъзолари якдиллик билан вилоят раҳбарига Фарғона “Келажак лидерлари” клубининг фахрий раҳбари бўлиш таклифини илгари суришди ва бу таклиф Хайрулло Бозоров томонидан қабул қилинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube