Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 157 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РОССИЯНИНГ УЗОҚ ЯМАЛО-НЕНЕЦК АВТОНОМ ОКРУГИДА ВАТАНДОШЛАРИМИЗ УЧУН МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ШОДИЁНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-08-30 16:16:15    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан хорижда яшаётган ва меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз билан бирга халқимизнинг энг улуғ, энг азиз айёми – Мустақиллик куни байрамини биргаликда қутлаш учун Россия Федерациясида бўлиб турган Фарғона вилояти делегацияси аъзолари Ямало-Ненецк автоном округида жойлашган Янги Уренгой шаҳрида ватандошларимиз билан учрашдилар.

Саноатининг катта қисми нефт ва газ қазиб олишдан иборат бўлган ушбу шаҳарга 1970-1980 йилларда Тюмень нефтини қазиб олиш чоғида асос солинган.

Ташриф жараёнида вилоят делегацияси шаҳардаги йирик нефт ва газ қазиб олишга ихтисослашган “Эриэлл нефтегазсервис” компанияси фаолияти билан танишди. 3800 нафардан зиёд ишчиларга эга бўлган корхонада маъмурий ва ишчи ходимларининг кўп қисмини ўзбекистонлик, хусусан фарғоналиклар ташкил этади. 

"Eriell Group" халқаро нефт конларига хизмат кўрсатиш компаниясининг Янги Уренгой шаҳридаги бўлими 2008 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Аввал бошида 2 та бурғулаш ускунаси билан иш юритган бўлсак, ҳозирга келиб ускуналаримиз сони 30 тадан ошди. Бизнинг асосий вазифаларимиздан бири ходимларга яхши шарт-шароитларни яратиб беришдан иборат. Шунинг учун ходимларимизнинг турар-жойлари ва озиқ-овқатлари таъминоти алоҳида эътиборда. Корхонамизга келадиган янги ходимлар билан ишлашда аниқ бир занжирсимон тизим йўлга қўйилган. Унга кўра ходимлар Россияга келишларидан бошлаб уларни кутиб олиш, базага жойлаш, зарур озиқ-овқат билан таъминлаш, хужжатларини расмийлаштириш, автомобил, вертолёт ёки самалётлар орқали уларни тегишли ҳудудларга жойлаштириш ишлари компаниямиз томонидан амалга оширилади, Бугун Фарғона вилояти делегация билан мустақиллигимизнинг 30 йиллигини тантана қиляпмиз. Албатта, бундан ёзи жуда қисқа, совуқ ҳаво йил давомида ҳукмрон бўладиган жойда, ўз оила-аъзоларидан узоқда меҳнат қилаётганларнинг қувончлари чексиз. Улар Президентимиз, ҳукуматимиз эътиборида эканликларини яна бир бор чин юракдан хис этишмоқда”, - деди корхона директори Икром Юсупов.

Шу куни корхонада хориждаги ватандошлар иштирокида ўтган байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов, Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботир Асадов, Ўзбекистан Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги бош консули Абдусалом Хатамовлар ҳам қатнашди. Сўз олганлар бугун ижтимоий тармоқлар орқали ҳам кўплаб хорижлик юртдошларимиз Ўзбекистондаги ўзгаришларга, ислоҳотларга гувоҳ бўлаётганликларига, шунингдек, чет элдаги фуқароларимиз доимо эътиборда эканликларини таъкидлашди. Байрам билан ҳамюртларимизни табрикладилар.

Тадбир катта концерт дастури, байрам шукуҳи билан тўлган рақслар билан давом этди. Тадбирда элимиз ардоғидаги севимли хонанда Абдужалил Қўқонов, «Наво» гуруҳи, «Қир гуллари» рақс жамоаси, шунингдек, бир қатор ёш ва умидли санъаткорлар ўз чиқишлари, қўшиқ ва рақслари билан йиғилганларга байрамона кайфият улашдилар.

Ватандошларимиз ҳамда маҳаллий меҳмонлар учун миллий таом – палов тортилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube