Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА 12 ТА КЎП ҚАВАТЛИ ЗАМОНАВИЙ ТУРАР-ЖОЙ БИНОЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-08-30 16:25:25    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Олтиариқ тумани Қапчуғай МФЙ ҳудудида қуриб битказилган 12 та 4-5 қаватли замонавий турар-жой биноларининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирда иштирок этди.

Аҳоли учун қулай ва шинам, барча замонавий шароитларга эга бўлган ушбу турар-жойларда 340 хонадон мавжуд.

Очилиш маросимида сўз олган вилоят раҳбари, туман аҳолисини Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан қутлаб, аҳолини уй-жой билан таъминлаш соҳасида сўнгги йилларда олиб борилаётган улкан ишларга тўхталди:

“Бугун Олтиариқда катта байрам, сабаби 12 та кўп қаватли уйлар фойдаланишга топшириляпти. Аслини олганда 5 йил олдин бу каби уйлар қурилишини тасаввур қилиб бўлмасди. Бу уйларнинг қурилиши яқинда, 6-8 ой аввал бошланган эди. Қисқа муддатда мана шундай чароғон мавзеъ барпо этилиб, Ўзбекистон Мустақиллиги 30 йиллиги кўчаси деб номланиб, бугун мана шундай шинам хонадонлар битказиб берилгани ҳам Президентимизнинг халқчил ислоҳотлари натижасидир. 

Жорий йилнинг ўзида вилоятимиз бўйича 292 та, 7500 хонадондан иборат кўп қаватли уйларни қуряпмиз. Биргина мисол, Бағдод тажрибаси республикага ёйилди. Бағдод тумани ташкил қилингандан буён 49 та 2-3-4 қаватли уйлар қурилган бўлса, бугун битта “Мурувват” маҳалласида 61 та уй қурилмоқда. Бугун халқимизда бу каби замонавий, шинам уйларга катта эҳтиёж бор. Ҳозирда 4-5 қаватли уйлар қураётган бўлсак яқин келажакда, 2-3 йил ичида ҳатто қишлоқларда ҳам 7-9, 10-16 қаватли уйлар қурилади. Замон шуни талаб қиляпти. Биринчи мақсад – аҳолимизнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш бўлса, иккинчиси бу уйларнинг ҳар бирини қуришда камида 70-80 нафар одам иш билан банд бўляпди дегани. Ушбу 12 та уйни қурилишида камида 1000 та одам иш билан таъминланди. Энг қувонарлиси, бу каби қурилишлар давом этяпти. Олтиариқ туманининг ўзида яна 22 та кўп қаватли уй-жой қурилиши бормоқда.

Ушбу уйлар – олтиариқлик қурувчиларнинг Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тўйига туҳфаси. Ният қиламизки, ушбу хонадонларда ўсадиган фарзандлар юртимизга садоқат билан, фидойилик билан хизмат қиладиган, забардаст, комил инсонлар бўлиб етишади”.

Тантанали тадбирнинг очилиш маросимидан сўнг вилоят раҳбари хонадонларда бўлиб, янги хонадон эгалари билан суҳбатлашди. Янги уйлар, унда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Хонадон эгалари ҳам давлат раҳбарининг ғамхўрлиги натижаси ўлароқ шундай шинам, барча қулайликлар яратилган уйларга кўчиб киришганликлари Мустақиллик байрамининг 30 йиллигига муносиб тўёна бўлганлигини алоҳида қувонч билан айтиб ўтишди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube