Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 240 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА "АЁЛЛАР ДАФТАРИ", "ЁШЛАР ДАФТАРИ"ДАГИ 480 НАФАР ФУҚАРОНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНИБ, 33 НАФАР БОЛАЖОНЛАРНИНГ СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-08-30 16:56:33    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Олтиариқ тумани Қапчуғай МФЙ ҳудудида қуриб битказилган кўп қаватли замонавий турар-жой биноларининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали тадбир ҳақиқий байрамга айланиб кетди.  

Тантанали тадбир давомида тумандаги “Аёллар дафтари” га киритилган 260 нафар хотин-қизлар ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи 220 нафар ёшларнинг ўз-ўзини банд қилишини таъминлаш мақсадида велосипед, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш аппарати, тикув машинаси ва электр печлар топширилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Мустақиллик туфайли, Президентимизнинг охирги беш йилда олиб борган сиёсатлари натижасида жойларда маҳаллий бошқарув органларига жуда катта эркинликлар берилаётганини, айнан давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари вилоят бюджетининг ортиқча бажарилган қисмидан 130 млрд. сўм йил якунига қадар учта дафтарга киритилган оилаларга тўғридан тўғри сарфланаётганлигини, аслини олганда бундай хайрли ишлар ҳеч қайси давлатда йўқлиги ва бу каби ишларнинг барчаси Президентимиз халқимиз турмуши фаровонлигини ошириш мақсадида яратиб берган қўшимча имконият, шароитлар эканлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, тадбир доирасида Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи 33 та кам таъминланган оила фарзандлари учун суннат тўйлари ҳам ўтказилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube