Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТЕХНИК ВА ТЕХНОЛОГИК ЯНГИЛАНАЁТГАН ФАРҒОНА НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИ САЛОҲИЯТИ КЕНГАЙМОҚДА

×

 2021-08-30 17:00:12    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида бўлиб, корхонанинг техник ва технологик янгиланиши, модернизация босқичлари, нефть маҳсулотларини бирламчи қайта ишлаш, лаборатория таҳлилларини амалга ошириш жараёнлари билан танишди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ўтган йилнинг 3-чорагида корхона ҳудудидаги ГДС қурилмаси – дизель ёқилғисини гидродесульфиризация қилиш участкаси реконструкция қилиниб, ишга туширилган эди. Ҳозирда умумий қиймати 300 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳани 2023 йилга қадар амалга ошириш бошланган.

2023 йилга қадар ФНҚИЗда ёқилғи ва мой маҳсулотлари олиш усули саналган гидрокрекинг ва изомеризация жараёнларини босқичма-босқич жорий этиш хамда Евро-4, Евро-5 стандартидаги ва АИ-92 маркали автомобиль ва дизель ёқилғиларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш томон дадил қадам қўйилди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида эса Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида Евро-5 стандартларига жавоб берадиган дизель ёқилғиси ҳамда API стандартлари бўйича II ва III гуруҳдаги юқори сифатли автомобиль мойи ишлаб чиқариш амалиётга жорий этилмоқда.

Шундай қилиб бу ўзгаришлар ўз навбатида заводда ишлаб чиқарилаётган Евро-2 дизель ёқилғиси сифатини Евро-5 стандартлари талаблари даражасига оширмоқда. Бу олтингугурт чиқиндиларини камайтиришга, экспорт имкониятларини кенгайтиришга ва толлинг операцияларининг жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

Евро-5 дизел ёқилғисининг бугунга қадар тайёрланаётган аналоглари олдида қатор афзалликлари мавжуд. Жумладан, ёқилғининг ёниш жараёни такомиллашади ва унинг сарфи камаяди. Шовқин, тебраниш ва коррозия тезлиги пасаяди. Двигателни ишга тушириш эса осонлашади.

Вилоят раҳбарига заводдаги ушбу жараёнлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. 

Бундан ташқари, заводнинг 8-цехида жойлашган темирчилик, металларга ишлов бериш, чўян қўйиш бўлимидаги иш жараёнлари ҳам вилоят ҳокимининг эътиборини тортди. Бу каби ишларни кенгайтириш зарурлиги айтиб ўтилди.

Шу куни маҳсулотнинг қулай тез фурсатларда сотувини йўлга қўйиш мақсадида очилган заводнинг телеграм боти ҳам таништирилди. Ботнинг ишга тушиши натижасида харидор томонидан сотиб олинган товарни юклаб жўнатиш бўйича олдиндан сўров жўнатиш имконияти пайдо бўлди. Бу билан харидор томонидан сотиб олинган товар бўйича ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш жараёни шаффофлиги таъминланиб, сарфланадиган вақтни қисқартиришга эришилди.

Конференция залида эса заводдаги ишлаб чиқариш линияларида амалга оширилаётган ишларнинг бориши бўйича тақдимот ҳам ўтказилди. Сўнг шу жойнинг ўзида “Евро-5” русумидаги дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш цехи ҳамда бошқа цех ва участкаларида намунали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ишчи ва хизматчилар алоҳида эътироф этилиб, вилоят ҳокимлигининг диплом ва совғалари топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube