Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 289 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁЗЁВОНДА КЛАСТЕРЛАР ТИЗИМИДА БУҒДОЙ ЕТИШТИРИШНИНГ БУГУНГИ ТАЛАБЛАРИ ЮЗАСИДАН ВИЛОЯТ АМАЛИЙ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-08-30 17:02:49    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёзёвон туманида “Баҳромбек” ғаллачилик кластери ҳудудида кластерлар тизимида буғдой етиштиришнинг бугунги талаблари ҳамда ҳосилдорликни ошириш борасида билим ва кўникмаларни оширишга бағишланган вилоят амалий семинари бўлиб ўтди. Семинарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, туман ҳокимлари ва секторлари раҳбарлари, вилоятдаги ғаллачилик кластерлари вакиллари, мутасадди ташкилот ва бошқармалар бошлиқлари иштирок этдилар.

Давлатимиз раҳбарининг бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали юқори ҳосилдорликни таъминлашга қаратилган ташаббуслари доирасида жорий йилда Фарғона вилоятидаги 99 минг 500 гектар ғаллачилик майдонлари тўла кластерларга ажратиб берилиб, 23 та ғаллачилик кластери ташкил этилди.

Бугунги семинарда қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан ғаллачиликда янги ташкил этилган кластерлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича,уларга самарали иш ташкил этишда кўмаклашиш бўйича маҳаллий ҳокимият органлари олдида турган вазифалар ҳам муҳокама қилинди. Экишга тавсия қилинаётган уруғлик турларининг тавсифлари билан бирга кўргазмаси ташкил этилди, экиш техникаларини созлаш усуллари амалий намойиш қилинди.

Кластерларни ривожлантиришда муваффақиятга эришиш – бу бизнес ва маҳаллий ҳокимиятнинг биргаликдаги вазифаси ҳисобланади. Чунки кластерлар ҳудудларда саноатни ривожлантиришнинг энг қулай замонавий воситаси бўлиб бормоқда. 

Семинарда сўз олган вилоят ҳокими, йиғилганларни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги билан қутлаб, кластерлар учун ғалла экиш ва уни парваришлашда асосий эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтди. Экиш олдидан дала майдонларини тайёрлаш, кучли шўрланган дала майдонларида шўрни ювиш, буғдой экишни аммофос ва фосфорли ўғитлаш билан бирга олиб бориш, бунда белгиланган ўғит ҳажми ерга тушишини таъминлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Сеялкалар харид қилишда экиш билан биргаликда ўғитлаш функциясига эга бўлган техникаларга устуворлик бериш тавсия қилинди. Туманлар ҳокимларига, секторлар раҳбарларига, мутасаддиларга кластерларни ёқилғи, ўғит, уруғлик буғдой билан таъминланишда кўмаклашиш вазифаси топширилди.

“Вилоятимиздаги экин майдонларида гектаридан 100 центнергача ҳосил олиш имконияти мавжуд, ерларимиз шу даражада унумдор. Исроил компанияси, вилоятимиздаги чўл зонасида майдонларда томчилаб суғориш тизимини жорий қилиб, гектаридан 50 центнердан ҳосил олишни режалаштирмоқда. Демакки агротехник тадбирларни тўғри ташкил қилинса, юқори ҳосилдорликка эришса бўлади. Бу мисоли рельс ётқизиш жараёнига ўхшайди. Рельс яхши ётқизилса поезд бемалол ҳаракатлангани каби, буғдой ерга яхши қадалса, ўғитлаш белгиланган ҳажмда ва тартибда амалга оширилса, бир текис кўкариб чиқса, уёғи осон бўлади. Лекин экишда хатоликка йўл қўйсак, кейинги парвариш қандай бўлишидан қатъий назар ҳосилдорлик паст бўлади. Яна бир жиҳат, буғдойни айнан экишимиз керак, сепиш эмас. Кўплаб давлатларнинг суғориладиган майдонларда буғдой етиштириш тажрибасини кўриб чиққанимизда, фақат биздагина сепиш усули мавжуд. Экилганда белгиланган миқдорда уруғнинг қадалиши, ўғитнинг тупроқ остида қолиши таъминланади.”дея фикрларини билдирди вилоят ҳокими. 

Кластер даласида экиш ва техникаларининг намойиши ташкил этилди. Оқсоқоллар дуоси билан ерга илк буғдой уруғи қадалди.

Вилоят ҳокими, шунингдек ушбу ҳудудда 45 нафар ёш оилаларга иккинчи экин экиш учун ажратиб берилган 10 гектар майдонда мош етиштириш ҳолати билан танишди. Вилоят раҳбари билан мулоқотда ёшлар ўзларининг қайсидир соҳада банд эканликларини, бироқ Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларга экин майдони ажратиб берилиши натижасида ишдан бўш пайтларида қўшимча даромад манбасига эга бўлганликларини мамнуният билан таъкидлашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube