Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ МАҲАЛЛАЛАРДА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН АВВАЛО, МАҲАЛЛАНИНГ “ЎСИШ НУҚТАЛАРИ”НИ АНИҚЛАБ ОЛИШИ КЕРАК

×

 2021-12-04 18:33:41    312

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк туманида “Чорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини учун давлат-хусусий шериклик асосида қурилган замонавий идора биносида бўлди.

Шу кунга қадар давлат-хусусий шериклик асосида Учкўприк туманидаги 12 та маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Намунавий лойиҳа асосида қисқа фурсатларда қурилиб, фойдаланишга топширилган “Чорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биносида ходимлар ва маҳалла аҳолиси учун барча зарур шароит ва қулайликлар яратилган.

Қурилиш ишларига 2 миллиард 200 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланган икки қаватли замонавий бинода маҳалла раиси, унинг ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчиси ҳамда профилактика инспектори хоналари ва кутубхона ҳам жойлаштирилган. Хоналарни замонавий мебель жиҳозлари билан таъминлаш учун 100 миллион сўм маблағ йўналтирилган. 

Вилоят раҳбари бу ерда янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчиси вазифасига номзоди тасдиқланган мутахассис билан маҳалланинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича асосий йўналиш ва вазифалар масаласида мулоқот қилди. “Ўсиш нуқталари”ни аниқ белгилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда асосий омил бўлишини қайд этган вилоят ҳокими, биринчи навбатда маҳаллада кундалик эҳтиёжлар учун зарур бўлган хизматлар турларини ривожлантириш, ишсиз ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини уқтирди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube