Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 236 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА “ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ” ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

×

 2022-02-02 15:00:16    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида вилоятда эрта никоҳнинг, оилавий ажримларнинг ҳамда хотин-қизлар ўртасидаги жиноятларнинг олдини олиш, нотинч оилалар билан ишлаш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирларга қаратилган анжуман ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ҳолиқов, шаҳар ва туманлардаги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари масъуллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва вилоятдаги фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари раҳбарлари, фуқаролик судлари ҳамда диний идоралар вакиллари қатнашдилар.

Сўз олганлар жорий йилнинг январь ойи якунида ўтган вилоятда қонунчилик ҳолати ва жиноятчиликка қарши кураш борасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилда кўриладиган чора-тадбирларга бағишланган халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма сессиясида кўтарилган масалаларга тўхталдилар.

Хусусан, вилоятда оилавий ажримларнинг ошиб кетаётганлиги, хотин-қизлар орасида жиноятчилик содир этиш ҳолатлари кўп кузатилаётгани танқид қилинди. 2021 йилда 4285 та ажримлар рўйхатга олингани ва бу 2020 йилга нисбатан 1,5 баробарга ошганлиги қайд этилди.

Вилоятда эрта никоҳ, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш чора-тадбирлари юзасидан қабул қилинган вилоят ҳокимининг 2022 йил 28 январдаги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2022 йилнинг февраль ойи “Оилавий ажримларга қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинганлиги таъкидланди. Ишчи гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиблари ҳақида маълумот берилди. 

1055 та маҳаллаларга кириб бориш, маҳалла фаоллари, нуронийлар, диний соҳа вакиллари, профилактика инспекторлари ва педагог-психологлар иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказиб, низоли оилалар муаммоларини ўрганиб, уларни таҳлил қилиш ва ечимлар белгилаш, миллий қадриятлар ва маҳаллий урф-одатларга таянган ҳолда оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш режалари маълум қилинди.

Вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Тўлқиной Тожиева вилоят ишчи гуруҳи ва жойлардаги ишчи гуруҳлар олдида турган вазифаларни бирма бир, бандма банд тушунтириб, нохуш вазиятларни келтириб чиқараётган ҳолатларни мисоллар билан айтиб ўтди.

Якунда кун тартибидаги масалаларга ечим топиш юзасидан “Фарғона тажрибаси”ни яратиш ҳамда муаммоларни тизимли ҳал этиш борасида келишиб олинди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram