Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИСПАНИЯНИНГ “SERCOBE” САНОАТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР УЮШМАСИ ФАРҒОНАДА ЧИҚИНДИЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ СОҲАСИГА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2022-02-04 12:10:18    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Испаниянинг “Sercobe” саноат технологиялари ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари бўйича директори Хектор Родригесни қабул қилди. Учрашувда вилоят ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.

Испаниядаги 130 дан зиёд йирик компаниялари ҳамда 4 та соҳавий ассоцияцияларини ўзида бирлаштирган “Sercobe”, Фарғона вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига инвестиция киритишни режалаштирмоқда.

Бугунги учрашувда келгуси ҳамкорликнинг тамойиллари, чиқиндиларни қайта ишлашда Испания компанияларининг тажрибалари ҳамда ёндашувлари, Фарғона вилоятида чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш соҳаси учун зарур маҳаллий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Испания томони, вилоятдаги чиқиндиларнинг ҳажми, уларнинг таркиби, чиқиндиларни йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш жараёнлари борасида тўлиқ маълумотлар асосида ҳамкорликнинг муқобил вариантларини таклиф қилишларини ҳамда инвестиция ҳажмини маълум қилишларини билдиришди.

Бунда тўла хорижий инвестиция асосидаги корхона, маҳаллий тадбиркорлар билан биргаликда қўшма корхона шаклида ёки давлат-хусусий шериклик тамойили асосида ҳамкорлик қилиш имкониятлари кўриб чиқилади.

Инвесторларнинг инвестицияларини ва таваккалчиликларини суғурталаш ҳамда уларнинг ҳамкорликка бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида “Аско Восток” суғурта компанияси ҳам ушбу лойиҳада иштирок этиш истагини билдирган.

Яқин кунларда аниқ лойиҳа устида музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram