Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИНИНГ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТАДБИРКОРЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-02-04 17:46:47    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бахтиёр Раҳимов иштирокида Ҳукумат комиссиясининг Фарғона вилояти тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи Дониёр Тошхўжаев, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шукурулло Нисбатхонов, шаҳар ва туманлар 4 та секторлари раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, вилоят шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этдилар.

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев тадбиркорларнинг олдида турган муаммоларни ечиш, бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, коррупциянинг олдини олиш бугунги кун давлат сиёсатида устувор вазифа эканига эътибор қаратиб, тадбиркорларнинг қонуний ва асосли ҳар бир мурожаати ечим топишини таъкидлади. Вилоятларда вилоят прокурорининг тадбиркорлар билан ишловчи катта ёрдамчиси лавозими жорий этилгани, Бош прокуратура ҳузурида тадбиркорлар мурожаатлари учун махсус бот ишга туширилаётгани маълум қилинди. 

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, сармоялар жалб қилиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ҳар бир шаҳар ва туманда жорий қилинган янги тизим – ташкил этилган “лойиҳа гуруҳлари” Данғара тумани мисолида таҳлил қилинди. Ушбу лойиҳа гуруҳлари тадбиркорларнинг ёнида туриб, ғоядан бошлаб, инвесторларни жалб қилиш ва лойиҳаларни тўлиқ қувватда ишлашигача ҳар куни ёрдам беришга масъул эканига яна бир бор эътибор қаратилди. 

Жорий 2022 йилда Фарғона вилояти ўз олдига хорижий инвестициялар жалб этиш ҳамда экспорт бўйича катта марралар олаётгани, вилоятдан 1,2 миллиард долларлик қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш режалаштирилаётгани, бу жараёнда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш барча мутасаддилар учун бирламчи вазифа бўлиши кераклиги қайд этилди. Яқин даврда тўхтатилган ва тугатилган корхоналарнинг ҳар бирининг раҳбари билан бирма бир мулоқот қилиш, агар тадбиркорликни давом эттириш учун қандайдир тўсиқ бўлганлиги ёки молиявий кўмак кераклиги аниқланса, дарров ечимини топиб, корхоналар фаолиятини қайта йўлга қўйишга ёрдамлашиш лозимлиги таъкидланди.

Мулоқотда иштирок этган тадбиркорларнинг мавжуд қонунчиликка ўзгартишлар киритиш бўйича таклифлари, Республика вазирлик ва идораларида ўз ечимини кутаётган масалалари, хусусан лизенция олиш, йирик лойиҳалар учун банк кредитлари олиш, мавжуд кредитлар муддатини узайтириш, пандемия сабабли хорижда тўхтаб қолган ускуналарни олиб келишда кўмаклашиш, божхона имтиёзлари олишга ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга ёрдам бериш ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари Ҳукумат комиссияси вакиллари томонидан тингланди, ҳар бирининг қонуний ечимини таъминлаш бўйича вазирлик ва идораларга вазифалар белгилаб бериладиган бўлди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram