Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 160 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ МУҲИМ ОБЪЕКТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2022-02-08 09:46:57    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида жорий йилнинг январь ойи охирида тамал тоши қўйилган “Янги Ўзбекистон” массивлари туркумига кирувчи Экошаҳарда олиб борилаётган ишлар билан танишди. 

Вилоят марказида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани бунёд этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Айни кунларда 69 та кўп қаватли уйларда котлован қазиш ва пойдевор учун бетон қуйиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, йўл, электр таъминоти, сув, канализация билан боғлиқ масалалар ҳам ҳал этилмоқда.

Вилоят ҳокими масъуллар билан суҳбатлашиб, ҳар бир объект бўйича қурилиш ишлари графигини тузиш ҳамда унга амал қилинишини таъминлаш, жорий йил учун режалаштирилган қолган биноларнинг ҳам қурилиш ишларига киришиш, шунингдек, энг илғор хориж давлатлари тажрибаларидан келиб чиқиб, ҳудудга жойлаштириш учун замонавий истироҳат марказлари, “ақлли” 3D фавворалар лойиҳаларини ҳам тайёрлаш зарурлигини қайд этди. 

Шу куни вилоят ҳокими Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилоят минтақавий филиалида ҳам бўлди. Ўрганишлар натижасида ушбу тиббиёт масканини таъмирлаш, энг замонавий аппарат ва жиҳозлар келтириш ҳамда ушбу муассасада кардиология йўналишида юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказишни йўлга қўйишга қарор қилинди.

Навбатдаги манзилда 3 йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган "Нефтчи" футбол клуби уй ўйинларини ўтказадиган ўйингоҳ – "Истиқлол" стадионида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари кўрилди. Ҳозирда ўйингоҳ майдонининг чимини янгилаш устида ишлар олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими ишларни тезлаштириш ҳамда сифатли амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram