Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА АКМАЛ БУРХАНОВ ИШТИРОКИДА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

 2022-02-09 21:30:11    168

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмунини тушунтириш ва ижросини таъминлаш юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ташкил этилган семинарда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев, вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар, муассаса ва корхоналар, маҳаллий ҳокимликлар масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Семинарда агентлик директори сўнгги тўрт йил давомида мамлакатимизда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 70 ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари эълон қилингани, тегишли идоралар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилиб келинаётганлиги ҳамда агентликка бириктирилган ваколатлардан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимликлар, бошқарма ва ташкилотлар томонидан сарфланган маблағларнинг веб-сайтлардаги махсус рукнлар орқали доимий жойлаштириб борилиши белгиланганлигига алоҳида эътибор қаратди.

Шундан сўнг агентлик масъул ходимлари слайдлар орқали қабул қилинган ҳужжатнинг мазмун-моҳияти, қўйилган талаблар билан барча давлат органлари ва ташкилотлар томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати юзасидан тушунтиришлар бериб ўтишди.

Шунингдек, фармон ижроси бўйича бугунги кунда йўл қўйилиб келинган камчиликлар кўрсатилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди. 











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
FacebookTelegramFacebookYouTube