Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БУВАЙДА ТУМАНИДА МФЙ РАИСЛАРИ ВА ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ ҲАМКОРЛИГИНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИШ ЗАРУРЛИГИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТДИ

×

 2022-02-10 11:05:32    108

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, кеча Бувайда туманидаги ўрганишлари жараёнида туманнинг Беглар, Қўрғонобод, Хонобод, Янгиқишлоқ ва Оқтепа маҳаллаларида профилактика инспекторлари билан мулоқот ўтказиб, уларнинг фаолиятини таҳлил қилди.

Жорий йил 31 январь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма сессиясида жиноятчиликка қарши кураш борасида вилоятдаги ҳолат танқидий муҳокама қилинганди. Вилоятда жиноятлар сони ошиб бораётгани, бу борада жойларда маҳалла раислари ҳамда профилактика инспекторлари томонидан жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган аниқ ва мақсадли ҳамкорлик йўлга қўйилмагани,профилактика инспекторларининг маҳаллалар ҳудудида қуриб берилган хизмат уйларида яшамаётгани қайд этилиб, профилактика инспекторларини улар хизмат ўтайдиган ҳудудга кўчиб ўтишини таъминлаш, уларнинг маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан бир жойда фаолият олиб боришларини йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгилаб берилганди.

Ўрганишлар давомида Бувайда туманида ҳам баъзи профилактика инспекторлари хизмат уйларида яшамаётгани кўзга ташланди. Шунингдек, профилактика инспекторлари ва маҳалла раислари билан суҳбат давомида уларнинг ўзаро ҳамкорлиги етарли йўлга қўйилмагани, аниқ қўшма иш режаси мавжуд эмаслиги, иш ҳужжатлари тўғри юритилмагани маълум бўлди.

Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш МФЙ раислари ҳамда бириктирилган профилактика инспекторларининг самарали ҳамкорлигига бевосита боғлиқ эканига эътибор қаратган вилоят ҳокими, жиноятга мойиллиги бор ёшлар, хотин-қизларнинг аввало муаммоларини ўрганиш, маиший муаммолари бўлса, масъул ташкилотлар орқали ёрдам бериш, руҳан қўллаб-қувватлаш борасида иш ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram