Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ БУВАЙДА ТУМАНИ МАҲАЛЛАЛАРИДА АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТЛАРИ ДАВОМИДА КЎПЛАБ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР ВА МУАММОЛАРГА ЕЧИМ БЕЛГИЛАНДИ 

×

 2022-02-10 12:02:05    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бувайда туманида кўплаб маҳаллаларда бўлиб, аҳоли вакиллари, тадбиркорлар билан мулоқотда бўлди. Ушбу мулоқотлар давомида кўплаб ижтимоий масалалар ва муаммоларга ечим белгиланди, инфратузилма билан боғлиқ мурожаатларни ҳал этишга киришилди.

“Оқтепа” МФЙда 1800 нафар иқтисодий фаол аҳолидан, 1200 нафари норасмий секторда, мавсумий ишлаши маълум бўлди. Маҳалла аҳли, айниқса ёшлар билан мулоқотда оқтепаликлар шоличилик билан, қурилиш соҳасида кўпроқ банд эканликлари, лекин қиш мавсумларида бўш қолишлари ўрганилди. Вилоят ҳокимининг топшириғи билан, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ маҳаллага келиб, кенг қамровли ўрганиш ўтказади ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўради. Маҳаллада яшовчиларга истакларига кўра, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, иссиқхона барпо этиш учун имтиёзли кредитлар тақдим этилади, тикувчилик цехи ташкилланади. Ҳудуднинг электр таъминоти яхшиланади. 

Буюк Ипак йўли МФЙ ҳудудида тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқаролар учун эски ғишт ишлаб чиқариш “Саноат зонаси” ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Маҳалла тадбиркорлари мошни қайта ишлаш, полиэтилен маҳсулотлари тайёрлаш, мебел ишлаб чиқариш каби турли йўналишларда иш бошлашга тайёр эканлигини маълум қилишди. Шунингдек, аҳолининг талабларидан келиб чиқиб, 1 подъездли, 5 қаватли ҳар бири 20 хонадондан иборат 7 та кўп қаватли уйлар қурилиши бошланадиган бўлди. Вилоят ҳокими ташкил этиладиган Саноат зонасидаги ер майдонлари ҳамда қуриладиган кўп қаватли уйлар энг аввало, маҳаллада яшовчиларга тақдим этилишини маълум қилди. Шунингдек, маҳаллада яшовчиларнинг мурожаатидан келиб чиқиб, МФЙ ҳудудидаги 3 км йўл асфальтлаб бериладиган бўлди.

Вилоят раҳбари Элобод МФЙда тадбиркор Иброҳимжон Тожибоев хонадонида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Тадбиркорларнинг ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ер майдони ажратиш бўйича мурожаати белгиланган тартибда ҳал этилиши белгиланди. Маҳаллада электр таянч устунларини янгилаш бўйича ҳам масъулларга вазифа юклатилди.

Янгиқишлоқ МФЙда ҳунармандлар билан учрашувда ҳунармандчиликни ривожлантириш истиқболлари билан бирга ижтимоий масалалардаги мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди. Вилоят ҳокими маҳаллада бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи амбулатория қуриш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек маҳалладаги аввалги оталар чойхонаси ўрнида барпо этишга киришилган бино қурилиши ҳам тўхтатиладиган бўлди.

Хайрулло Бозоров шунингдек, тумандаги Сўфи Азизлар зиёратгоҳида бўлиб, маҳалла нуронийлари ва фаоллари билан суҳбатлашди. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан мазкур зиёратгоҳда қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят раҳбари режалаштирилган ишларни сифатли ва тўлақонли якунлаш учун вилоят бюджетидан қўшимча маблағ ажратилишини маълум қилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram