Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҲАЛЛАДА ТАДБИРКОРЛИК ТОШЛОҚ ТУМАНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИГА АЙЛАНМОҚДА

×

 2022-02-11 09:48:46    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Тошлоқ туманида бўлиб, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва иш ўринлари яратиш, оилалар даромадини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Юқориқишлоқ МФЙ Қалача маҳалласида “Exsport Import Quality” мева-сабзавотчилик кластери томонидан барпо этилган лимончилик иссиқхонаси ҳамда амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, ташиш ва сақлаш лойиҳаси кўздан кечирилди. Тадбиркорнинг ўз сармояси ҳамда хорижий кредит линияси ҳисобидан 46 млрд. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган ушбу лойиҳа 2022 йилнинг март ойида тўлиқ якунланиши натижасида 300 та янги иш ўринлари яратилади. 

Тадбиркор Азимжон Мирзалиев тош-шағал ҳудудда ташкил этилган иссиқхонада лимон кўчатлари экилганини, лимон ораларида қулупнай, помидор, қалампир, кўкат каби турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштираётгани ҳақида маълумот берди.

Лойиҳа ташаббускори мева-сабзавотларни қуритиш ва қадоқлашни йўлга қўйиш учун қўшимча 3 млн долларлик кредит олишда амалий ёрдам сўраб вилоят ҳокимига мурожаат қилди. Масала ижобий ечим топди: тадбиркорга“Туронбанк” АТБдан кредит маблағлари ажратиб бериладиган бўлди.

Азимжон Мирзалиев лойиҳани ишга туширишда кадастр ва электр таъминоти билан боғлиқ муаммолари борлигини ҳам маълум қилди ва жойнинг ўзида вилоят ҳокими тегишли мутасадди раҳбарларга уларни белгиланган тартибда ҳал қилиш учун кўрсатмалар берди.

Вилоят ҳокими тадбиркор билан мулоқотда ҳудуддаги эҳтиёжманд оилалар учун ажратилган ер майдонларида ҳам кўчатчиликни ривожлантириб, аҳоли даромадларини оширишда кўмак бериш кераклигини таъкидлади.

Шу куни 4300 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Янги йўл МФЙда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳам кўздан кечирилди. 668 та хонадонларнинг қарийб 200 тасида иссиқхонлар мавжудлигига гувоҳ бўлинди. Маҳаллада яшовчи Зикрулло Раҳмонов вилоят раҳбари билан мулоқотда 8 сотих майдонда иссиқхонага лимон экиб, бундан ташқари писта кўчатини етиштириш билан шуғулланиб, йил давомида 200 млн сўм даромад олаётганини урғулади.

Хонадонма хонадон юриб, аҳоли билан бирма бир суҳбатлашган вилоят ҳокими, фуқароларнинг турли масалалар билан боғлиқ мурожаатларини ҳам тинглади. Тадбиркорлик учун кредит бериш, кўчаларни асфальт қилиш, бандлик ва субсидия асосида уй-жой олиш каби мурожаатлар тегишли тартибда ҳал этиладиган бўлди.

Вилоят ҳокими маҳаллада яшовчилар бандлигини таъминлаш, уларга тадбиркорликни йўлга қўйишда кўмак кўрсатиш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram