Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИШ – ЭНГ МУҲИМ МАСАЛА: ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ 

×

 2022-02-11 10:08:36    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тошлоқ туманидаги ўрганишлари давомида тадбиркорларнинг янги лойиҳалари билан танишди. Бешолиш даҳасида “ Toshloq AIS fruit servis” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган 21, 8 млрд сўмлик мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳаси ҳақида тадбиркор Илҳом Дадажонов вилоят раҳбарига маълумот берди ва Кореяга дастлабки маҳсулотларни экспорт қилганлигини қайд этди.

Шу жойнинг ўзида тадбиркорлар ҳудуддаги “Келажак” кичик саноат зонасида жойлаштирилган “Zamin Aziya Farm” МЧЖнинг 40 млрд. 315 млн сўм лойиҳа қийматига эга инфузион эритмали дори-дармонлар ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда “Expo Kollor Print Teks " МЧЖ томонидан калава ип ва матони бўяш, гул босиш, трикотаж маҳсулотлари, сочиқ ва пайпоқ ишлаб чиқаришни ташкил этиш инвестиция лойиҳалари, ушбу лойиҳалар доирасида яратиладиган иш ўринлари ҳақида маълумот бердилар.

"Тараққиёт” кичик саноат зонаси ҳудудида "Водий савдо кафел" хусусий корхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳа қиймати 10 млн доллар бўлган кафел ишлаб чиқариш, “Mng-Groups” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган арматура ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, “Ziyo Termoplast” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган полиэтилен плёнкалар, томчилаб суғориш шланглари ҳамда турли ўлчамдаги пластмасса қувурлари ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича бошланган қурилиш ишлари ҳам кўздан кечирилди. Тадбиркорларнинг комуникация тармоқлари, жумладан, электр таъминоти билан боғлиқ масалаларини ҳал этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди. 

Аҳоли бандлигини таъминлаш бугунги куннинг энг муҳим вазифаси эканига эътибор қаратган вилоят раҳбари, тадбиркорларга лойиҳаларни ишга тушириш жараёнларни тезлаштириш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича тавсиялар берди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram