Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РЕСПУБЛИКАДА ИЛК БОР ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА “ОЧИҚ, ШАФФОФ ВА ҲИСОБДОР ҲУДУД” ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

×

 2022-02-11 20:25:33    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида Республикада илк бор Фарғона вилоятида амалга оширишга киришилаётган “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳасининг тақдимот йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов, вилоят секторлари раҳбарлари, Олий Мажлис Сенатининг вилоятдан сайланган аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Коррупцияга қарши курашиш вилоят ҳудудий Кенгаши аъзолари, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда вилоятдаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни, ҳисобдорликни таъминлаш орқали коррупциянинг олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда улар устидан самарали жамоатчилик назорати ўрнатиш бўйича режалар баён қилинди.

Йиғилишни очиб берган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Президентимиз томонидан давлат сиёсатининг бош мезони жамиятда қонун ва адолат устуворлигини қарор топтириш эканини қайд этиб, бу борада очиқлик ва шаффофлик, ҳисобдорликни таъминлаш орқалигина коррупцияга қарши курашишда натижага эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Коррупциянинг жамиятни парчалайдиган, эртага одамларда давлатга ишончсизликни келтириб чиқарадиган ёмон иллат эканини таъкидлаган вилоят раҳбари, халқимиз онгидан, ҳаётидан бу зарарли иллатни батамом чиқариб ташлаш учун, ҳар бир давлат хизматчиси фаолиятида шаффофлик ва очиқлик таъминланиши кераклигини таъкидлади.  

“Бу иллатни таг-туги билан қўпориб ташлаш, йўқотиш учун нафақат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, балки барча ижро органлари, жамоатчилик ташкилотлари, умуман халқимиз бир тан-у бир жон бўлиб курашишимиз керак”, деди Хайрулло Бозоров. 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов ўз сўзида коррупцион жиноятларнинг келиб чиқишига бир қатор соҳа ва йўналишларда ҳамон инсон омилининг юқорилиги сақланиб қолаётганлиги ва энг муҳими давлат хизматида, ташкилотларида, идораларида очиқлик ва ошкоралик тамойилларининг таъсирчан шаклларини жорий этиш суст ташкил этилаётганлиги сабабли самарали жамоатчилик назорати меҳанизмлари мавжуд эмаслиги сабаб бўлаётганини таъкидлади.

"Фарғона вилояти мисолида Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишни, умуман давлат идораларининг жамоатчилик олдида очиқ ва шаффоф фаолият юритишини намунавий қилиб кўрсатиб беришни режалаштирмоқдамиз", деди Акмал Бурҳонов.

 “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳаси ўз ичига очиқликни таъминлашга масъул ходимларни ўқитиш, билим ва малакаларини ошириб бориш, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиклиқни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, вилоятда очиқликни таъминлаш соҳасини таъминлашга қаратилган ижтимоий сўровлар ўтказиш, коррупцияга қарши курашиш, 

шу жумладан, фаолият очиқлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан жамоатчилик эшитувларини ўтказиш, синов тариқасида туман ёки шаҳар ҳокимликларидан бирида “Очиқ ва шаффоф ҳокимият” лойиҳасини амалга ошириш, вилоятда суд мажлисларини Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатиш амалиётини жорий этиш, доимий комиссия томонидан вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликларида ҳамда вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини доимий баҳолаб бориш, вилоятда коррупцияга қарши муросасиз курашишда ОАВ ва блогерлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш каби бандларни ўз ичига олади.

Йиғилиш якунида лойиҳа амалга ошриш ҳамда уни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларга асосланган кенг муҳокама бўлиб ўтди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram