Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚЎҚОНДА КОРЕЯ ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА ЗАМОНАВИЙ УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР КЕЛИШИБ ОЛИНДИ
2022-02-12 16:30:51 80
Вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев Қўқон шаҳрида Жанубий Кореянинг “Hanshin Engineering & Construction Co Ltd.” компанияси томонидан 52 гектар майдонда ташкил этилиши кўзда тутилган замонавий турар жой мажмуаси лойиҳаси бўйича видеомулоқот тарзидаги учрашувда қатнашди.
Вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ташаббуси билан ўтказилган видеомулоқотда лойиҳа ташаббускори ва ёрдамчи корхоналари бўлган “Hanshin Engineering & Construction”, “HPC Development & Investment”, “Plus International”, “Eurasia Networks” таъсисчилари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирликларидан ҳам масъул ходимлар иштирок этишди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев бугунги кунда вилоятда, хусусан Қўқон шаҳрида кўп қаватли замонавий уйларга талаб ортиб бораётганлигини таъкидлаб, лойиҳа учун махсус ишчи гуруҳ ташкил этишни, лойиҳага доир ҳужжат ишларини тезлаштиришни таклиф қилди.
Корея сифати ва технологияси асосида барпо этилиши режалаштирилаётган турар-жой мажмуаси лойиҳаси бўйича вазирликлар, вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси ҳамда Кореянинг нуфузли компаниялари ўзаро ҳамкорликда ишлашга, маълумотлар алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram