Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТОШЛОҚ, ҚЎШТЕПА ВА МАРҒИЛОН КОСИБЛАРИ УЧУН ЙИРИК ПОЙАБЗАЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА САВДО МАЖМУАСИ БАРПО ЭТИЛАДИГАН БЎЛДИ

×

 2022-02-12 17:52:48    107

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Тошлоқ туманининг Пиёзчилик МФЙ ҳудудида косибчилик фаолиятини ривожлантириш бўйича ўтган кунги ўрганишларни кеча ҳам давом эттириб, маҳалла косиблари ишлаб чиқарган маҳсулотлар билан танишди, ҳунармандлар билан мулоқот қилди.

Маҳаллада 100 дан ортиқ хонадонда косибчилик билан шуғулланишади. Ташкил этилган кичик ишлаб чиқаришларда 10-15 тагача, баъзиларида 20 дан зиёд кишининг бандлиги таъминланган. Бежирим ва харидоргир оёқ кийимлари ҳовлидан ҳовлига конвейер усулида ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёнларида тайёр маҳсулотга айланади. Маҳсулотлар қўшни давлатларда ҳам доимий улгуржи харидорларига эга. 

Вилоят ҳокими билан мулоқотда косиблар маҳалладаги асосий муаммо сифатида электр таъминотини яхшилаш, косибчилик жиҳозлари самарали ишлай олиши учун тармоқ кучланишининг 220 вольт бўлишини таъминлаш, йириклашган тадбиркорлар учун алоҳида ишлаб чиқариш зонасини ташкил этишга кўмаклашиш, маҳаллада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар улгуржи сотиладиган Қўштепа тумани Қумтепа ҳудудида жойлашган буюм бозорида доимий айни кунларда ва айни вақтда савдо ташкил этилишига амалий ёрдам бериш, шунингдек томорқаларни суғориш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун оқава сув таъминотини йўлга қўйиш каби масалаларда мурожаат қилдилар.

Вилоят раҳбари маҳаллада электр таъминотини яхшилаш, маҳаллада сув таъминотини йўлга қўйиш учун скважина қазиш бўйича қисқа муддатда амалий ишларни бошлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди. Шунингдек, ўз ҳовлисини ишлаб чиқариш ва савдо учун қайта қуриб мослаштириш истагида бўлган оилаларга 20 йиллик имтиёзли кредит ажратиб берилишини маълум қилди.

Қумтепа МФЙдаги Марғилон буюм бозорини бориб кўздан кечирган Хайрулло Бозоров, бозор маъмуриятига ҳамда Марғилон шаҳар ҳокимига тошлоқлик косиблар мурожаатидан келиб чиқиб, улгуржи оёқ кийимлари савдоси учун ҳафтада муайян кун ва вақтни белгилаш юзасидан кўрсатма берди.

Пойабзал ишлаб чиқариш ва савдо мажмуаси барпо этиш учун мавжуд имкониятлар ўрганилиб, собиқ Қўштепа автомобиль бозорининг бўш турган майдонида ушбу мажмуа ташкил этиладиган бўлди. Бунда ушбу ҳудуднинг пойабзал ишлаб чиқариш ривожланган Марғилон шаҳри ҳамда Тошлоқ ва Қўштепа туманларига тенг масофада экани ҳисобга олинди.

Режалаштирилаётган мажмуада логистика маркази, пойабзал ишлаб чиқариш цехлари, савдо дўконлари ва кичик савдо расталари ташкил этилади. Икки қаватли қилиб барпо этиладиган ишлаб чиқариш ҳамда савдо майдонларидан тадбиркорларга уларнинг талабларидан ва ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда жой тақдим этилади, имтиёзли банк кредити ажратилади.

Марғилон шаҳри, Тошлоқ ва Қўштепа туманлари раҳбарларига мажмуада фаолият олиб бориш истагида бўлган тадбиркорларни аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш вазифаси юклатилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram