Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИ ЎРИНБОСАРИ ФАРҒОНА ШАҲРИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

×

 2022-02-21 20:14:12    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳрида Президент Администрациясининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмановнинг ҳудуд аҳолиси учун сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда шунингдек, Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов, Олий суд раиси ўринбосари Халилилло Тўрахўжаев, вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудири Абдухошим Абдуллаев, шаҳар 4 та сектор раҳбарлари ҳамда вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да шаҳардаги Оқариқ МФЙда ўтган қабулда Оқариқ, Соҳибкор, Нафосат маҳалласидан келган 100 га яқин фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Сайёр қабулда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари бўйича хусусан, уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш, имтиёзли кредит ажратиш, даволаниш учун кўмак, асаларичиликни ривожлантириш, мебел ишлаб чиқариш, спорт майдончаси ташкил этиш учун ер майдони ажратиш, ногиронлик аравачаси олиш, ишга жойлашиш, коммунал хизмат сифатини яхшилаш каби масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.

Кўтарилган мурожаатларнинг бир қисми қабул чоғида ижобий ҳал этилди. Айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъул идораларга ўрганиб чиқиш ва белгиланган муддатларда ҳал этиш учун топширилди ва ижроси назоратга олинди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам тегишли тушунтиришлар берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram