Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ БЕДАНА ТАРҚАТАЁТГАН ФАРҒОНАЛИК ТАДБИРКОР

×

 2022-02-23 10:11:29    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар “Сойбўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Абдумухтор Мараимов ўз хонадонида 5 минг бошдан ортиқ бедана парваришламоқда. Бир кунда 3 минг донадан ортиқ тухум олиниб, бир дона бедана тухуми ўртача 450 сўмдан улгуржи нархда харидорларга етказиб бермоқда.

Эътиборлиси, бедана боқиш ва кўпайтириш даромадли соҳа бўлиб, бедана тез ривожланади ва касалликларга бардошли. Гўшти ва тухумининг шифобахш хусусиятлари сабаб уларга талаб ҳамиша юқори.

– Икки қизим бетоб бўлиб қолди, шифокорларга мурожаат қилдик, самараси кутилганидек бўлмади. Бедана тухуми истеъмол қилишни тавсия қилишди. У пайтда бу соҳа у қадар ривожланмагани боис маҳсулотни топиш қийинчилик туғдирди. Шу сабаб бўлиб, уй шароитида бедана боқиш ғояси туғилди. Қушларни парваришлаш, маҳсулот етиштириш билан боғлиқ маълумотларга таяниб ишни ташкил қилдим. Самараси яхши бўлди. Фарзандларимнинг саломатлиги яхшиланди. Эҳтиёждан ортиқ маҳсулотларни сотишни йўлга қўйиб, беданачиликни оилавий бизнесга айлантирдик. Шинам уй-жой, тўкин дастурхон ана шу изланишларимиз самараси, – дейди асл касби инженер-технолог бўлган тадбиркор.

Бу қушларни парваришлаш учун алоҳида билим ва қунт талаб этилади. Масалан, хоналар ҳарорати 20-25 даражада бўлиши лозим. Битта бедана модаси бир йилда 320-340 тагача тухум беради.

Абдумухтор Мараимов ҳозирда ўз ғояси асосида инкубация, қуш уяларини яратди. Бу ерда 17 кунда 10 минг 600 дона қуш полапонлари олиш имконияти бор. Беданаларни буюртмачи талаблари асосида республика бўйлаб етказиб бериш йўлга қўйилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram