Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА КЎЗИ ОЖИЗ ВА ЗАИФ КЎРУВЧИ БОЛАЛАР УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-02-24 14:52:32    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида таълим-тарбия олаётган ўқувчилар учун шаҳардаги “Файз” тантаналар мажмуасида тадбир ташкил этилди. 

Тадбир давомида ўрганишлар жараёнида мактаб-интернати жамоаси томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб Брайл ёзувидаги бадиий китоблар, спорт ва мусиқа тўгараклари учун жиҳозлар, ўқувчилар учун кийим-кечаклар тақдим этилди.

Шундан сўнг мактаб-интернати ўқувчи ва ўқитувчилари томонидан ватанни, тинчликни, меҳр-оқибатни тараннум этувчи қўшиқ ва шеърлар ижро этилди. Ўқувчилар ўз қўллари билан ясаган гуллар ва бошқа буюмларни устозлари ҳамда меҳмонларга тақдим этдилар.

Ички ишлар вазирлиги маданият саройи ашула ва рақс ансамбли ҳамда фарғоналик таниқли санъат намоёндалари томонидан ижро этилган дилтортар куй-қўшиқларга болажонлар мириқиб рақсга тушдилар.

Мактаб-интернати педагогик жамоаси ҳамда ўқувчилари кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун Давлатимиз раҳбарига ҳамда тадбирнинг барча ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram