Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 391 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭРОНДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ВА ЭРОНЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЎРТАСИДА УМУМИЙ ҚИЙМАТИ 22,5 МИЛЛИОН ДОЛЛАР БЎЛГАН 3 ТА КЕЛИШУВ ИМЗОЛАНДИ

×

 2022-02-24 14:57:39    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, жорий йилнинг 21 февраль куни Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Эрон ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 14-йиғилишида ҳамда Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этди. Мазкур тадбирлар, шунингдек Теҳронда ташкил этилган Технология ва халқаро инвестициялар форуми ҳамда “Илмга ихтисослашган технологиялар” кўргазмаси доирасидаги музокаралар натижасида Фарғона вилояти ва Эрон ишбилармонлари ўртасида умумий қиймати 22,5 миллион доллар бўлган 3 та келишувга эришилди.

“Choopan Agro Industrial Co” компанияси билан Қорақалпоғистоннинг Фарғона вилоятига бириктирилган Бўзатов туманида доривор гиёҳлар уруғидан ниҳол етиштириш лойиҳаси бўйича келишув имзоланди. Қиймати 10 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа доирасида 160 нафар доимий, 500 нафар мавсумий иш ўрни шакллантирилади, йиллик 13 миллион доллар ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоятимиздаги “Chilustun Fayz” МЧЖ ва Эроннинг “Koks Group” компаниялари ўртасида Қувасой шаҳрида кўмир ва нефт маҳсулотларидан кокс ва дизел ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича имзоланган 10 миллион доллар қийматидаги келишув 9 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестицияни ўз ичига олади. 100 та янги иш ўрни яратиладиган ушбу корхонада йилига 75 миллиард сўмлик ишлаб чиқариш ҳажми яратилади, маҳсулот асосан экспортга йўналтирилади.

Вилоят ҳокимлиги ва Эроннинг “Mr.Fish” МЧЖ ўртасида Марғилон шаҳрида эронлик тадбиркорлар учун “Технопарк” ташкил этиш юзасидан ҳам келишувга имзо чекилди. Қиймати 2,5 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳани амалга оширилиши натижасида “Mr.Fish” МЧЖга тегишли бўш турган биноларда 10 дан ортиқ ишлаб чиқаришлар пайдо бўлади. Бугунги кунда мазкур “Технопарк”да ишлаш истагидаги эронлик тадбиркорлар рўйхати шакллантирилмоқда.

Шунингдек, 22 февраль куни Теҳронда бўлиб ўтган “Илмга асосланган технологиялар” кўргазмасида 10 дан ортиқ эрон компаниялари билан музокаралар ўтказилди. Эронлик ишбилармонлар Фарғона вилоятида қурилиш ва автотранспортлар учун органик ранг-бўёқлар, янги технология асосида қишлоқ ҳўжалигида фойдаланиш учун биоўғитлар, сув ҳисоблагичлар, цемент қоришмаси ўрнини босувчи қурилиш клейи ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида катта қизиқиш билдирдилар. Ушбу компаниялар вакиллари яқин кунларда вилоятимизга ташриф буюришларига ҳамда музокараларни амалий ҳамкорликка айлантириш бўйича иш ташкил этиш бўйича келишиб олинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram