Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭРОН САРМОЯДОРЛАРИНИНГ ФАРҒОНАГА ҚИЗИҚИШИ ОРТМОҚДА

×

 2022-02-24 17:11:07    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев Эрон Ислом Республикасининг “Arash Holding” ва “Lajvar” компаниялари директори Ҳамидреза Маҳдиниа бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Фарғона вилоятининг Эрон билан иқтисодий-инвестицион ҳамкорлигида янги саҳифалар очилаётганини қайд этган Иқболжон Эргашев, жорий йилнинг 21-23 февраль кунлари Теҳрон шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Эрон бизнес-форуми ҳамда форум доирасида ўтказилган музокаралар натижасида эронлик ишбилармонлар билан келгусида амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли лойиҳалар бўйича келишувлар имзолангани, Эрон билан савдо-логистика бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилаётгани, Марғилон шаҳрида эронлик тадбиркорлар учун Технопарк ташкил этилаётганини маълум қилди. Шунингдек, вилоятнинг иқтисодий салоҳияти ҳамда экспорт имкониятлари юзасидан батафсил маълумот тақдим этилди.

Учрашув учун ўз миннатдорчилигини билдирган Ҳамидреза Маҳдиниа, Фарғонада қурилиш, қишлоқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқариш соҳалари қизиқиш доираларида эканини қайд этиб, вилоятда хом-ашё базаси юқори эканига алоҳида эътибор қаратди ҳамда “Arash Holding” таркибига кирувчи компанияларда темир йўл рельслари, лифтлар, қурилиш кранлари, канализация, энергетика учун зарур жиҳозлар ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Эрон томони ушбу йўналишлар бўйича Фарғонада ҳам ишлаб чиқаришларни йўлга қўйишга тайёр эканлигини билдирди.

Иқболжон Эргашев вилоятда 90 та кичик саноат зоналари ва “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси мавжуд эканига тўхталиб, хорижлик инвесторлар учун яратилган кенг кўламдаги кафолатлар, имтиёзлар ва афзалликлар тизими ҳақида ҳам маълумот берди. Қурилиш соҳаси иқтисодиётнинг драйверларидан бирига айланаётган Фарғонада ҳозирда лифтлар ва қурилиш кранларига талаб катта эканлигини ҳисобга олиб, эронлик тадбиркорлар бу техникаларни вилоятимизда ишлаб чиқариши қурилиш таннархининг арзонлашишига омил бўлиши қайд этилиб, бундай лойиҳаларни жадал амалга оширишга ҳар томонлама кўмак берилиши таъкидланди.

Мулоқот давомида уруғчилик йўналишида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишларини амалий босқичга ўтказиш бўйича биргаликда иш ташкил этишга келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram