Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШАМСИДДИН ТУРДАЛИЕВ ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

×

 2022-02-26 17:52:41    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Олтиариқ туман кенгашининг вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида бугун бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ, шу пайтгача Риштон тумани прокурори бўлиб ишлаб келган Турдалиев Шамсиддин Асқаралиевични Олтиариқ тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори Халқ депутатлари Олтиариқ туман кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди. 

Шамсиддин Турдалиев 1979 йилда Бағдод туманида туғилган, Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунослик йўналишини тамомлаган. Ҳозирда адлия катта маслаҳатчиси унвонига эга.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Фарғона шаҳар прокуратурасида бошлаган. 2006-2011, 2016-2017 йиллар оралиғида Фарғона вилоят прокуратурасида катта терговчи, бўлим бошлиғи вазифаларида фаолият олиб борган. 2011-2016 йилларда Бешариқ тумани прокурори, 2017-2018 йилларда Данғара тумани прокурори, 2018 йилда Қўқон шаҳар прокурори бўлган.

2018-2019 йилларда Хоразм вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2019-2021 йилларда Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2021 йил 2 февралдан бугунги тайинловга қадар Риштон тумани прокурори бўлиб ишлаб келган.

Олтиариқ тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Холмирза Ниёзов жорий йил 7 февралда Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram