Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИҚБОЛЖОН ЭРГАШЕВ: ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО МАСАЛАЛАРИ КОМПЛЕКСИ БОШҚА СОҲАЛАРГА ҚАРАГАНДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КЎПРОҚ КУРАШИШИ КЕРАК

×

 2022-02-26 19:37:59    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ахборот-кутубхона марказининг мажлислар залида вилоят ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев иштирокида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Иқболжон Эргашев матбуот анжуманини “Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари комплекси ташкилотлари бошқа соҳаларга қараганда коррупцияга қарши кўпроқ курашиши керак. Сабаби чет эллик инвесторлар ва маҳсулот олувчи импортёрлар билан биринчи учрашувчи вакил ҳисобланади” – деб бошлади.

Комплексда коррупцияга олиб борувчи омиллар йўқлиги сабаб ўтган йилнинг ўзида Фарғонада 300 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, шундан 93 таси чел эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Бу дегани 93 та инвестор комплексда коррупцион ҳолатлар кузатилмагани боис, ўз маблағини вилоятга киритган. 

Вилоят ҳокими ўринбосари агар коррупцион ҳолат бўлганида 2021 йилда 500 миллион доллардан зиёд инвестиция ўзлаштирилмаган бўлар эди, дея қўшимча қилди.

Бундан ташқари, тизимда ишга туширилаётган “Тез ёрдам” боти ҳақида ҳам маълум қилинди. Ушбу ботнинг қулайлиги шундаки, тадбиркор, экспортёр ёки хорижий инвестор ўз муаммосини бот орқали маълум қилади ва ушбу масала тўғридан тўғри ҳукумат комиссиясига боради ҳамда назоратга олиниб, ечимини топиш осонлашади.

Анжуманда шунингдек, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдуманоб Мирзаев, “Қўқон” Эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари Фаррух Раҳмонов, “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори Ҳамид Хабибидиновлар ҳам ўз йўналишлари бўйича коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот тақдим қилдилар.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга соҳа мутасаддилари томонидан асослантирилган жавоблар қайтарилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram