Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ ФАРҒОНАДАГИ ЎРГАНИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2022-02-26 19:39:48    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилояти, шаҳар ва туман Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Қўшма мажлисда жорий йилнинг 24-26 февраль кунлари Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи томонидан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилоятидаги ижроси юзасидан олиб борилган ўрганиш натижалари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган мажлисда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова, қўмита раиси ўринбосари Маҳмуджон Парпиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов, вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Қўшма мажлисда Сенат ишчи гуруҳи ўрганишлари натижалари, аниқланган камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари, шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Махмуджон Парпиев маъруза қилди. 

Шундан сўнг Сенат қўмитаси раиси Малика Қодирхонова ва шаҳар-туман студияларидан қатнашган масъуллар иштирокида хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар, бунда қонун ижросини таъминлаш учун бевосита масъул идоралар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва бошқа давлат органларининг вазифалари бўйича онлайн муҳокамалар ўтказилиб, аниқ мақсад ва режа асосида иш ташкил этиш бўйича келишиб олинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram