Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 145 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА “КИТОБХОН ЎҚУВЧИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2022-03-04 19:51:45    99

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ тумани прокурори Рустамжон Тиллаев ташаббуси билан тумандаги 2-сектор ҳудудидаги умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, таълим муассасаларидаги китобсевар ўқувчиларни аниқлаш ва уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилган Туман прокурори соврини учун “Китобхон ўқувчи” кўрик-танлови якунланди.

Қарийб бир ой давом этган танловнинг якуний туман босқичи бўлиб ўтди. Туман Маданият саройида ташкил этилган китобхонлик тадбирида туман секторлари раҳбарлари, ўқувчи ёшлар, устозлар, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни кириш сўзи билан очган туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев, китоб – илму заковат хазинаси, қалбларни ёритувчи нур, камолот чўққиси ва маънавий комилликка етакловчи ҳамроҳ эканлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Олтиариқдан забардаст ёзувчи шоирлар, зиёли инсонлар етишиб чиққани ва уларнинг давомчилари бугун мактабларда таҳсил олаётгани эътироф этилди.

Танловда ўқувчилар Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён”, Тоҳир Маликнинг “Алвидо болалик”, Примқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар”, Саид Аҳмаднинг “Уфқ”, Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар”, Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари”, Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема” ва “Асрга татигулик кун”, Жек Лондоннинг “Оқ сўйлоқ”, Даниель Дефонинг “Робинзон Крузонинг саргузаштлари” каби сара асарларини ўқиб, улар асосида тузилган саволлар бўйича беллашдилар.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни 34-ИДУМ ўқувчиси Тоҳирбек Абдураҳимов, 2-ўринни 5-мактаб ўқувчиси Муҳаммадсодиқ Маҳаммадсиддиқов ва 3-ўринни 4-ИДУМ ўқувчиси Муаттархон Анваровалар эгалладилар. Ғолиблар туман маҳаллий бюджет даромадларининг режадан ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан замонавий холодильник, кир ювиш машинаси ва газ плитаси билан тақдирландилар. 

Шунингдек, танловда иштирок этган ўқувчиларнинг бир гуруҳига рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам тақдим этилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram