Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА 100 ЎРИНГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ҲОМИЛАДОРЛАР ПАТОЛОГИЯСИ ВА ГИНЕКОЛОГИЯ БЎЛИМИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-03-04 19:59:33    256

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳар Қиргули мавзесида шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 40 ўринли гинекология ва 60 ўринли ҳомиладорлар патологияси бўлимлари мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, шаҳар секторлари раҳбарлари, вилоят соғлиқни сақлаш тизими масъуллари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. 

Тадбирда сўз олганлар юртимизда аҳоли саломатлигини янада яхшилаш, айниқса, хотин-қизларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5,7 миллиард сўм сарфланиб, гинекология ва ҳомиладорлар патологияси бўлимлари учун ажратилган икки қаватли бино қисқа муддатда мукаммал таъмирдан чиқарилди. Юз нафарга яқин тиббиёт ходимлари фаолият олиб борувчи мазкур бўлимлар замонавий мебель ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. 

Шундан сўнг вилоят фаоллари иштирокида рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар шаҳардаги 80 минг нафар туғруқ ёшидаги аёллар учун хизмат кўрсатадиган ушбу бўлимларда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram