Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРКИЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР БИР ОЙ ИЧИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ТЕКСТИЛЬ БЎЁҒИ КИМЁВИЙ КОМПОНЕНТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА КИРИШАДИ

×

 2022-03-04 21:29:49    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туркиялик инвесторлар гуруҳини қабул қилди. Фарғона вилояти делегациясининг аввалги ҳафта Туркияга ташрифи доирасида эришилган келишувлар амалий ишлар босқичига ўтмоқда.

“Қўқон” ЭИЗ ҳудудида қиймати 20 миллион доллардан зиёд тикув-трикотаж мажмуаси барпо этиш лойиҳасига киришган Жем Ишери билан бирга текстиль бўёқлари кимёвий компонентлари ишлаб чиқарувчи Doğankent компанияси раҳбари Аҳмет Четинкая ҳамда инвестор Мехмет Зерей билан мулоқотда Фарғона вилоятида текстиль бўёғи кимёвий компонентлари ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди. 

Мулоқот давомида туркиялик ишбилармонлар томонидан Ўзбекистоннинг, хусусан Фарғона вилоятининг Туркияда ўсиб бораётган инвестицион жозибадорлиги ҳамда вилоятнинг текстиль соҳасидаги мавжуд катта салоҳияти алоҳида қайд этилди.

Туркиялик инвесторлар лойиҳа қиймати биринчи босқичда 5 миллион долларни, тўла амалга оширилганда 20 миллион долларни ташкил этадиган ушбу ишлаб чиқариш корхонасини “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида барпо этишни режалаштиришган. Аҳмет Четинкая вилоят раҳбарига бу корхона учун ускуналар Туркияда тайёр эканини, корхона қуриб битказиш бир йилга яқин вақт олишини, бу даврга қадар вилоятда бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотлардан тасдиқланган ижара ставкаси асосида белгиланган тартибда жой ажратиб берилса, бир ой ичида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёр эканини маълум қилди. Ташкил этиладиган корхонанинг чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологиялари билан тўла таъминланиши билдирилди.

Корхона фаолиятини йўлга қўйиш учун вилоят ҳудудида давлат мулки бўлган бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган бинолардан ишлаб чиқариш учун етарли майдонга эга бўлган вариантлар туркиялик инвесторларга тақдим этилди. Уларнинг танлови асосида кейинги босқичда ижара шартномаси асосида жой ажратиб берилишига келишилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram