Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РОССИЯЛИК ИНВЕСТОРЛАР ГУРУҲИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ҚАТОР ЙИРИК ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2022-03-04 22:01:21    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров россиялик инвесторлар гуруҳи вакили Александр Павленко ҳамда уларнинг Фарғона вилоятидаги ҳамкори Равшан Усмоновни қабул қилди.

Ўзи тамсил қилган инвесторлар гуруҳининг Ўзбекистонда сўнгги уч йилдан ортиқ даврда турли соҳаларда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириб келаётганини маълум қилган Александр Павленко, Фарғона вилоятида режалаштирилаётган лойиҳалар бўйича батафсил маълумот берди.

Олтиариқ туманининг ичимлик суви сифати дунёдаги энг юқори талабларга жавоб беришини қайд этган Павленко, ушбу туманда йирик сув қадоқлаш корхонаси барпо этиш режаси борлигини маълум қилди. Шиша идишларга қадоқланган сувлар хорижга экспорт қилиниши кўзда тутилмоқда.

Қувасой шаҳри ҳудудидаги 7,5 гектар майдонда жойлашган, деярли ташландиқ ҳолатга келиб қолган РК-2 марказий қозонхонасига юқори самарали когенерацион газ турбина қурилмалари технологиясини татбиқ этиш ва электр энергияси ҳамда иссиқлик таъминотини йўлга қўйиш лойиҳаси учун 15 миллион доллар сармоя киритиш режалаштирилган.

Шунингдек, лойиҳа қиймати 5 миллион доллар бўлган ун ва маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш ҳам россиялик инвесторлар режаларидан ўрин олган.

110 йилликдан ортиқ тарихга эга Олтиариқ нефтни қайта ишлаш корхонасини замонавий мажмуага айлантириш борасида ҳам россияликлар томонидан йирик инвестицион лойиҳа тайёрланган.

Вилоят ҳокими юқорида қайд этилган барча лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд қонунчилик доирасида ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканликларини билдирди.

Ҳамкорликда белгиланган режа асосида лойиҳаларни амалга татбиқ этиш борасида иш ташкил этишга келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram