Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНТАНАЛИ БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-03-07 12:33:39 96
Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали вилоят байрам тадбири ташкил этилди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, шунингдек Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо иштирокида ўтказилган тадбирда 500 дан зиёд вилоятимизнинг фаол хотин-қизлари жам бўлдилар.
Вилоят раҳбари барча юртимиз аёлларини, фарғоналик хотин-қизларни байрам билан самимий муборакбод этди.
“Хотин-қизларни қанчалик улуғласак, қанчалик эъзозласак, оз. Ҳамиша биз уларга таъзимдамиз. Энг яхши тилакларимиз, энг яхши гапларимиз, қалбимиздаги энг яхши ниятларимиз сизлар учун! Илоҳим бахтимизга соғ бўлинглар. Барча оналаримиз саломат бўлсин. Ҳамиша мана шундай гўзал, дилбар бўлиб юринглар!”, - дея тилак билдирди вилоят ҳокими.
Хайрулло Бозоров, Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари натижасида мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимизни ҳаётдан рози қилиш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш сўнгги йилларда давлат сиёсатининг бош масалаларидан бирига айланганини алоҳида таъкидлаб, янги ташкил этилган Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва унинг тизимида ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилингани бу хотин-қизлар масалаларини янада кенгроқ қамраб олинишига асос бўлишини қайд этди.
Вилоят раҳбари ўз сўзида “Фарғона анорчилик” агрофирмаси раҳбари Мастура Сайфуддинова, Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева, “Ўзбекистон Қаҳрамон“лари Манзура Мадалиева, Лола Муродова, Ўзбекистон халқ артисти Ёрқиной Ҳотамова, Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова каби кўплаб фарғоналик хотин-қизларнинг номларини бирма бир ҳурмат билан тилга олиб, улар юртимиз ривожига катта ҳисса қўшаётгани ва бошқаларга ўрнак бўлаётганлигини таъкидлади.
Тадбир давомида вилоят ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган 21 нафар хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишонларини топширилиши эса юқоридаги эътирофнинг амалий ифодаси бўлди.
Шунингдек, бир гуруҳ фаол хотин-қизлар вилоят ҳокимлиги фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Абдужалил Қўқонов, Гулсанам Мамазоитова, Илҳом Иброҳимов, Отабек Муҳаммадзоҳид каби эл ардоғидаги таниқли санъаткорлар иштирокидаги чиқишлар, куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларига янада кўтаринкилик улашди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram