Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
СЎХДА БОБУР ҚАДАМИ ЕТГАН ТОҒ ТЕПАСИДАГИ “ТОШ ОЙНА” АТРОФИДА ҲАМДА ЖАВПАЯ МАССИВИДА ТУРИСТИК ОБЪЕКТЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
2022-03-31 10:40:44 272
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманидаги ўрганишлари доирасида Сўх дарёси атрофида жойлашган Сурати мавзесида, тоғ тепасидаги “Санги ойна” зиёратгоҳини бориб кўрди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”сида қайд этилишича, буюк давлат арбоби ва шоир бир йилга яқин Сўх тумани ҳудудида яшаган. Китобда 1493 йил воқеалари қаламга олинар экан, Бобур тақдир тақозосига кўра, “Сўх ва Ҳушёр кўҳпояларига келиб, бир йилча ёвуқ(яқин)” яшаганини соғинч билан хотирлайди. Тош ойна ҳақида шундай ёзилади: “Исфаранинг бир шаръисида жануб сори пушталарнинг орасида бир парча тош тушубдур, “Санги ойна” дерлар, узунлиги тахминан ўн қари бўлғай, баландлиғи баъзи ери киши бўйи, пастлиғи, баъзи ери кишининг белича бўлғай, ойнадек ҳар нима мунъакис бўлур”.
Айтилишича, Бобур Мирзо Санги ойна олдига келиб, унга назар солганда ойна тошда тожу тахтда шоҳона либослар билан ўтирган сурати намоён бўлган экан. Шундан сўнг Бобур тангрига беҳисоб шукроналар айтиб, ортга қайтибди ва шу зайлда у Қобул сари равона бўлиб яна ҳукмдорликни қўлга киритибди.
Вилоят ҳокими баланд тоғлар, гўзал табиат, тоза ҳаво билан қамралган ушбу тарихий қадамжони туристик манзилга айлантириш, ушбу ҳудудда хостеллар, дам олиш масканлари барпо этиш бўйича масъулларга топшириқ берди, бу йўналишда иш ташкил этиш ниятида бўлган ташаббускорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини таъкидлади.
Хайрулло Бозоров Жавпая массивида ташкил этилаётган наъматак плантациялари атрофида ҳам туристик инфратузилма яратиб, ҳудди шундай дам олиш масканлари ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram